Зиёсферада исми Жуматой ва фамилияси Казаков бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Жуматой Жуммиевич Казаков (1938.15.7, Беруний тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1995). Чоржўй педагогика институтини тугатган (1969). 1969-йилдан Беруний туманидаги 15-, 1974—97 йилларда 39-мактабда туркман тили ва адабиёти ўқитувчиси. Дарсларни янги педагогик технология асосида кўргазмали қуроллар воситасида ўтган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил