Jumrut
Жумрут, бўрибағир (Рҳамнус cориаcеа Ком.) – чилонжийдадошлар (жумрутдошлар) оиласига мансуб йирик бута ёки паст бўйли дарахт. Гуллари майда, сарғиш-яшил, тўпгули ярим соябон. Барги оддий, тухумсимон, туксиз, уз. 2—5 см. Меваси қора, данакли. Май—июнда гуллайди, меваси июл— августда етилади. Тошкент, Фарғона, Самарқанд вилоятларидаги тоғли туманларнинг сернам ерларида ўсади. Халқ табобатида меваси ва пўстлоғининг қайнатмаси қустирувчи дори, сурги сифатида ишлатилади.[1] Тоғ жумрут. Жостер слабителний (Рҳамнус cатҳартиcа Л.) Тоғ жумрут бўйи 3-8 м бўладиган сершох бута ёки дарахтча. У чўлда, қуриб қолган ўтлоқларда, бўталар орасида, сув бўйида, ўрмон четида, тошлоқларда ўсади. Ўзбекистонинг тоғли туманларидаги арчазорлар, ёнғоқзорлар, дарё бўйида ва тоғ қияларида учрайди. Тиббиётда тоғ жумрутнинг мевасидан фойдаланилади. Мева таркибида антрагликозидлар, қандлар, флавоноидлар ва бошқа моддалар бор. Мевадан тайёрланган қайнатма халқ табобатида сурги дори сифатида ҳамда подагра, истисқо ва сурункали тери касалликларини даволаш учун қўлланади. Тиббиётда тоғ жумрут мевасининг қайнатмаси ёки дамламаси сурункали қабзиятда сурги дори сифатида ишлатилади. Тоғ жумрут меваси сурги дори сифатида ишлатиладиган йиғма -чойлар ҳамда Здренко йиғмаси таркибига киради.
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |