Jun gazlama
Жун газлама — жун толасидан тўқиладиган мато. Тоза жунли ва ярим жунли хиллари бўлади. Тоза Ж. г .лар 100% жун ипдан тўқилади. Жунли кийим-кечакларнинг ташқи кўринишини яхшилаш мақсадида жун таркибига 6—10% гача (умумий оғирлигига нисбатан) пахта ипи, вискоза, сунъий ипак, штапел толаси ва б. аралаштирилган газлама ҳам тоза Ж. г . жумласига киритилади. Ярим жунли газламалар таркибида 85% гача табиий ёки сунъий жун бўлади. Ипларнинг сифатига қараб Ж. г .лар, асосан, камвол ва мовут газламаларга бўлинади. Камвол газламалар юқори ва ўрта рақамли жун ипдан тўқилади. Камвол газлама сирти текис, кўпинча, туксиз пишиқ, енгил, чангни ўзига кам олади, ундан тикилган кийим чидамли бўлади, тахи тез бузилмайди, чанг ва б. ифлосликлардан осон тозаланади. Эркаклар, аёллар ва болалар кийимлари тикиш учун ишлатилади. Кўйлакбоп, костюмбоп, шимбоп, палтобоп ва махсус камвол газламалар бор. Ж. г .лардан кийим-кечак, адёл, рўмол, гилам ва б. маҳсулотлар ҳам тайёрланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |