„Жунгли китоби“ (инглизча: Тҳе Жунгле Боок) — инглиз ёзувчиси Рудярд Киплинг қаламига мансуб ҳикоялар тўплами. Илк бор 1894-йил чоп этилган. Асарда ва унинг давоми бўлмиш „Иккинчи жунгли китоби“да (1895) жунглида бўрилар катта қилган Моwгли (талаффузи: Маугли) исмли бола ҳақида ҳикоя қилинади.

Жунгли китоби

Илк нашр муқоваси
Асл номи Тҳе Жунгле Боок
Муаллиф(лар) Рудярд Киплинг
Таржимон(лар) М. Зокиров
Тил инглизча
Жанр(лар)и ҳикоялар
Нашр этилган санаси 1894
Ўзбек тилида нашр этилган санаси 1990
Саҳифалар сони 182
ИСБН ИСБН 5-633-00703-4
Кейингиси „Иккинчи жунгли китоби“

Ҳикоялар масал бўлиб, уларда ҳайвонлар ёрдамида маънавий сабоқ берилади. Асарнинг асосий қаҳрамонлари орасида Шер Кҳан (талаффузи: Шерхон) исмли шер ҳамда Балоо (талаффузи: Балу) исмли айиқлар бор.

„Жунгли китоби“ асосида бир неча филм ва мултфилм суратга олинган. Асар бир неча тилга, жумладан, ўзбек тилига таржима қилинган. Ўзбекча нашр 1990-йил Тошкент шаҳрида „Ёш гвардия“ нашриётида чоп этилган.[1]

Ўзбекча таржимаси

„Жунгли китоби“ни ўзбек тилига рус тилидан М. Зокиров таржима қилган. Китоб ўзбек тилида шунчаки „Моwгли“ номи билан нашр қилинган. Ўзбекча нашр 1990-йил Тошкент шаҳрида „Ёш гвардия“ нашриётида чоп этилган. Асар расмларини Г. Жирнов чизган.

Манбалар

  1. ↑ „Моwгли“ (русча). Россия давлат кутубхонаси. Қаралди: 2016-йил 9-ноябр.

Ҳаволалар