Арча (лотинча: Жуниперус) — Арчадошлар оиласига мансуб доим яшил дарахт ва буталардан иборат туркум. Арчанинг 70 га яқин турлари мавжуд. У бир жинсли, бир ёки икки уйли бўлиб, шамол ёрдамида чангланадиган игнабаргли ўсимлик ҳисобланади. Эркак арчалар сарғиш рангда, 3–6 чангдонли қипиқсимон чангчилардан иборат, урғочи арчалар эса яшил бўлиб, уруғчибарг ва уруғкуртаклардан ташкил топган. Арчанинг қубба мевалари думалоқ (диаметри 5–20 миллиметр) шаклда бўлиб, ичида 1–10 дона уруғ сақлайди. Арча март–май ойларида гуллайди, меваси эса иккинчи йил (сентабр–ноябрда) пишиб, қиш ёки баҳорда тўкилади.

Арча

Арчанинг уруғини яхши ундириш учун уни кузда сепишдан олдин стратификация қилиш керак. Икки-уч ёшли кўчатлари экилади. Ўзбекистон ва умуман Ўрта Осиё тоғларида Ж. семиглобоса (совур арча), Ж. туркестаниcа (ўрик арча), Ж. сабина (қора арча) ва Ж. серавсчаниcа (Зарафшон арчаси) каби турлари кенг тарқалган.

Арчанинг хўжаликдаги аҳамияти катта: ёғочи меъморликда, ўймакорликда ва қалам ясашда ишлатилади. Айрим турлари хушманзара ўсимлик сифатида ўстирилади. Қуббаларидан эфир мойи, қатрон, қанд, мум ва органик кислоталар олинади. Шунингдек, қуббасининг дамламаси табобатда сийдик ҳайдовчи, балғам кўчирувчи ва овқат ҳазм қилишни яхшиловчи дори сифатида ишлатилади. Ўрта Осиёда ўсувчи турлардан олинадиган эфир мойининг седрол фраксияси эса жароҳатни, суякнинг тешилиб оқишини даволашда қўлланади[1].

Экологияси

Арча ўсимликлари турли муҳитларда ўса олади. Масалан, Лаҳаул водийсидаги арчаларни тошлоқ тупроқли, қуруқ жойларда топиш мумкин. Бу ўсимликларни яйлов ҳайвонлари ва қишлоқ аҳолиси турли мақсадларда кенг фойдаланади. Барглари ва ёғочининг муҳим хусусиятлари туфайли, қишлоқ аҳолиси ушбу дарахтларни кесиб улардан фойдаланади[2].

Ғарбий ҳудудларда арча ўсимликларининг ўзига хос турлари кенг ва очиқ ўрмонларда учрайди. Ёнғинларнинг камайиши ва чорва молларининг йўқлиги туфайли ғарбий арчалар кўпайиб, уларни кесиш кўпайган. Бу эса атроф-муҳитда ўзгаришларга олиб келади; масалан, аввал атроф-муҳит ва қишлоқ хўжалиги учун зарур бўлган ҳайвонлар яшайдиган экотизимлар бузилади[3].

Арчалар популяцияси ортгани сари, тоғларда ёғоч турларининг камайиши кузатилмоқда. Дарахтлар орасидаги рақобатнинг кучайиши, мева маҳсулотлари ҳажмининг камайишига олиб келмоқда.

Ўстирилиши

Арчалар парк ва боғлар учун манзарали ўсимлик сифатида кенг тарқалган энг машҳур игнабаргли дарахтлардан биридир. Улар турли ранг ва ўлчамларда кўп йиллар давомида кўпайтирилган бўлиб, турли шаклларни яратиш имконини беради. Шу жумладан, митти миниатюра навлари ҳам мавжуд бўлиб, улар декоратив кўриниши билан боғларга ўзгача гўзаллик бағишлайди.

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Арча“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
  2. ↑ Раwат, Яшwант С.; Эверсон, Cолин С. (2012-10-01). "Эcологиcал статус анд усес оф жунипер спеcиэс ин тҳе cолд десерт энвиронмент оф тҳе Лаҳаул валлей, Нортҳ-wестерн Ҳималая, Индиа" (эн). Жоурнал оф Моунтаин Сcиэнcе 9 (5): 676–686. дои:10.1007/с11629-012-2274-0. ИССН 1672-6316. 
  3. ↑ Белскй, А. Жой (1996). "Виэwпоинт: Wестерн Жунипер Эхпансион: Ис Ит а Тҳреат то Арид Нортҳwестерн Эcосйстемс?". Жоурнал оф Ранге Манагемент 49 (1): 53–59. дои:10.2307/4002725. ИССН 0022-409Х. 

Ҳаволалар