Jununiy
Жунуний (14–15-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган ҳиротлик шоир. Унинг номи “Мажолис ун-нафоис”нинг биринчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг шеъри ёмон эмаслиги, лекин табъи кўпроқ ҳажв ва ҳазилга мойилгини айтар экан, ўша давр шоири Хожа Ҳофиз Шарбатийни ҳажв қилиб ёзган шеъри халқ орасида бошқа яхши шеърларига нисбатан кўпроқ машҳур бўлганини айтади. “Мажолис ун-нафоис”да унинг қуйидаги байти келтирилган:
Эй аҳли жунунро ба каманди ту забуни,
З-он рўй дар он ҳалқа забун аст Жунуний.
(Мазмуни: Жунун аҳли сенинг тузоғингга илинган, шунинг учун Жунуний (ҳам) ўша ҳалқа (ичида) асирдир)[1][2].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |