Жосеф „Жупп“ Ҳейнcкес (немисча талаффузи: [ˈжʊп ˈҳаɪнкəс]; 1945-йил 9-майда туғилган) – германиялик собиқ профессионал футболчи ва нафақадаги футбол мураббийи. У ўзининг футболчилик фаолиятининг асосий қисмини 1960—1970-йиллардаги олтин даврда Мёнхенгладбахнинг „Боруссиа“ жамоасида ҳужумчи сифатида ўтказган. Бу даврда жамоа кўплаб миллий чемпионатлар, ДФБ-Покал ва УЭФА кубогини қўлга киритган. Шунингдек, 1977-йилда „Боруссия“ ўзининг ягона Европа чемпионлар кубоги финалида иштирок этиб, „Ливерпул“га мағлуб бўлган. Хайнкес 220 та гол билан Бундеслига тарихидаги тўртинчи энг самарали тўпурар ҳисобланади. У Ғарбий Германия терма жамоаси таркибида 1972-йилги УЭФА Европа чемпионати ва 1974-йилги ФИФА Жаҳон чемпионати ғолиблигини қўлга киритган.

Жупп Ҳейнcкес
Ҳейнcкес 2013-йил Баерн Мунич
жамоаси мураббийлигида
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Жосеф Ҳейнcкес
Таваллуд санаси 1945-йил 9-май (1945-05-09) (81 ёш)
Таваллуд жойи Мöнченгладбач, Германия
Бўйи 1.80 м
Амплуаси Ҳужумчи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1956–1962 Грüн-Wеиß Ҳолт
1962–1964 Боруссиа Мöнченгладбач
Тотал 420 (259)

Мураббий сифатида Хайнкес „Баерн“ билан тўрт марта Бундеслига чемпиони унвонини ва икки марта УЭФА Чемпионлар Лигасини қозонган: 1997-98-йилларда „Реал Мадрид“ билан ва 2012-13-йилларда „Баерн“ билан чемпионлар лигасида ғолиб бўлган. У барча даврларнинг энг буюк мураббийларидан бири сифатида эътироф этилади[1][2][3].

Манбалар

  1. ↑ „Жупп Ҳейнcкес: Тҳе Легендарй Манагер Wҳо Мастерминдед 'тҳе Греатест Баерн Сиде Эвер'“. си.cом (2019-йил 4-июл). Қаралди: 2023-йил 16-декабр.
  2. ↑ „Wҳо аре тҳе бест 50 фоотбалл манагерс оф алл-тиме?“. гоал.cом (2019-йил 20-март). Қаралди: 2023-йил 16-декабр.
  3. ↑ Фланаган, Чрис „Ранкед! Тҳе 100 бест фоотбалл манагерс оф алл тиме“. фоурфоуртwо.cом (2023-йил 26-сентябр). Қаралди: 2023-йил 16-декабр.

Ҳаволалар