Jurji Zaydon

Журжи Зайдон
| Журжи Зайдон | |
|---|---|
| Таваллуди |
1861-йил 14-декабр Байрут |
| Вафоти |
1914-йил 21-июл Қоҳира |
| Фуқаролиги | Усмонли турк империяси |
| Касби | Ёзувчи, шоир, публицист, о'қитувчи |
| Соҳаси | Тарих, адабиёт, публицистика |
| Институтлар | Байрутдаги Америка университети |
Журжи Зайдон (1861.14.12, Байрут — 1914.21.8, Қоҳира) — араб ёзувчиси, публицист ва олими. У Ливан тог'ли ҳудудларидаги қишлоқ ҳудудида, камбаг'ал оилада таваллуд топган. Байрутдаги тиббиёт коллежида ўқиган (1881—82). ХИХ аср 80-й.ларида Мисрга кўчиб келиб, "Ал-Ҳилол" журнали (1892)ни ташкил қилган. 3. янги араб адабиётида тарихий роман жанрига асос солган. У "Ислом тарихидан қиссалар туркуми"ни ташкил этган 17 та тарихий роман муаллифи ("Ғассонлик қиз", 1895 — 96; "Ҳорун ар-Рашиднинг синглиси", 1906; "Фарғона келини", 1907—08 ва б.). Мазкур романларда ВИИ—ХИИИ асрларда рўй берган тарихий воқеалар баён қилинган. "Фарғона келини" романидаги воқеалар Марказий Осиёда араблар истилоси даври (ВИИ аср охири ва ВИИИ аср бошлари)да рўй берган. "Мамлуклар зулми", (1893) романи тарихий мавзуда, "Усмонли турклар давлат тўнтариши" (1911) романида эса муаллиф ўзи яшаган даврдаги воқеаларни қаламга олган. 3. кўпгина илмий асарлар муаллифи: "Ислом маданияти тарихи" (1902—06); "Араб тили тарихи" (1904); "Араб адабиёти тарихи" (1911 — 14) ва б. Асарлари дунёнинг кўпгина тилларига, жумладан, ўзбек тилига таржима қилинган ("Фарғона келини", 1971).[1] [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |