Журриëн Давид Норман Тимбер (талаффузи: Юриен Тимбер; 17-июн 2001-йилда туғилган) — голландиялик профессионал футболчи, Эредивизионнинг Ажах клуби ва Голландия терма жамоаси ҳимоячиси[3].

Журриëн Тимбер
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Журриëн Давид Норман Тимбер[1]
Таваллуд санаси 2001-йил 17-июн (2001-06-17) (25 ёш)
Таваллуд жойи Утрехт, Нидерландия
Бўйи 1.79 м[2]
Амплуаси Ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Ажах
Рақами 2
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
ДВСУ
0000—2014 Фееноорд
2014—2018 Ажах
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2018—2021 Жонг Ажах 39 (0)
2019—2023 Ажах 85 (6)
2023— Арсенал 19 (1)
Миллий терма жамоа
2015 Нидерландия У15 1 (0)
2016—2017 Нидерландия У16 3 (0)
2017—2018 Нидерландия У17 13 (1)
2018—2019 Нидерландия У19 11 (1)
2020 Нидерландия У21 1 (0)
2021— Нидерландия 13 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 12-ноябр учун)

2014-йилда Тимбер Фееноорддан „Ажах“нинг ёшлар академиясига келган. 2020-йил март ойида биринчи жамоада дебют қилган ва иккита Эредивизия чемпионлиги ва бир марта КНВБ кубогини қўлга киритган. 2022-йилда Марcо ван Бастен мукофотини қўлга киритди.

Тимбер Голландия терма жамоаси сафида умумий 29 та ўйинда майдонга тушган. 17 ёшгача бўлган терма жамоа билан 2018-йилги УЭФА У-17 Европа чемпионатида ғолиб чиққан. 2021-йил июн ойида миллий терма жамоа сафида дебют қилган.

Клублардаги фаолияти

Илк фаолияти

Тимбер тўрт ёшида Утречтнинг ДВСУ клубида футбол ўйнай бошлаган, олти ёшида Фееноорднинг ёш тоифадаги жамоасига қўшилган[4]. 2014-йилда Ажахга ўтди ва клубда 2018-йилда ўзининг биринчи профессионал шартномасини имзолади[4].

Ажах

Тимбер 2020-йил 7-март куни „Ажах“ сафида СC Ҳеэренвеэнга қарши ўйинда (3:1) дебют қилди[5].

„Ажах“даги илк голини 2021-йилнинг 2-май куни Эмменга қарши ўйинда киритди[6]. Бу 4:0 ҳисобидаги якунланган ўйиннинг биринчи гол эди ва ушбу ғалаба „Ажах“ни 35-марта Эредивизия чемпиони бўлишини тасдиқлади[6].

Халқаро фаолияти

Тимбер Голландиянинг 15 ёшгача[7], 16 ёшгача[8], 17 ёшгача[9], 19 ёшгача[10] ва 21 ёшгача бўлган терма жамоаларида ўйнаган[11]. УЭФА Евро-2020 мусобақаси учун Голландия терма жамоаси таркибига киритилган. Жамоадаги дебютини 2021-йил 2-июн куни Шотландияга қарши ўртоқлик учрашувида ўтказди[12].

Шахсий ҳаёти

Тимбернинг Қуинтен Тимбер исмли эгизак укаси бор. Келиб чиқишлари аруба ва курасаодан. Онаси Мерилин Арубадан, отаси эса Голландия Кариб денгизидаги АБC оролларининг Кюрасао шаҳридан[13]. Эгизакларнинг Шамиэр, Чрис ва Дйлан исмли учта акаси ҳам бор[14].

Фаолият статистикаси

Клуб

12-ноябр, 2022-йил ҳолатига кўра[15]
Клуб, мавсум ва мусобақалар бўйича иштирок ва голлар
Клуб Мавсум Лига Миллий кубок Европа Бошқа Жами
Дивизия Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар
Ёнг Ажах 2018—2019 Эрсте дивизиони 11 0 — — — 11 0
2019—2020 Эрсте дивизиони 24 0 — — — 24 0
2020—2021 Эрсте дивизиони 4 0 — — — 4 0
Жами 39 0 0 0 0 0 0 0 39 0
Ажах 2019—2020 Эредивизион 1 0 0 0 0 0 0 0 1 0
2020—2021 Эредивизион 20 1 4 0 6 [а] 0 — 30 1
2021—2022 Эредивизион 30 3 4 0 8 [изоҳ 1] 0 1 [изоҳ 2] 0 43 3
2022—2023 Эредивизион 14 0 0 0 6 [изоҳ 1] 0 1 [изоҳ 2] 0 21 0
Жами 65 4 8 0 20 0 2 0 95 4
Жами фаолияти 104 4 8 0 20 0 2 0 134 4
  1. ↑ Оне аппеаранcе ин УЭФА Чампионс Леагуэ, фиве аппеаранcес ин УЭФА Эуропа Леагуэ
  1. ↑ 1,0 1,1 Аппеаранcес ин УЭФА Чампионс Леагуэ
  2. ↑ 2,0 2,1 Аппеаранcе ин Жоҳан Cруйфф Шиэлд

Халқаро

3-декабр, 2022-йил[16]
Терма жамоа ва йил бўйича иштирок ва голлар
Миллий терма жамоа Йил Иштирок Голлар
Нидерландия 2021 6 0
2022 7 0
Жами 13 0

Ютуқлари

Ажах[17]

  • Эредивизион: 2020—2021[6], 2021—2022
  • КНВБ кубоги: 2020—2021

Нидерландия У17

  • 17 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Европа чемпионати: 2018[18]

Индивидуал

  • Кюрасаода йилнинг энг яхши футболчиси: 2021[19]
  • Эредивизияда ойнинг энг яхши иқтидорли ўйинчиси: 2021-йил сентябр, 2021-йил ноябр [20]
  • Ажах йилнинг энг яхши иқтидори (Марcо ван Бастен мукофоти) : 2021—2022 [20]

Манбалар

  1. ↑ „Сқуад Лист: ФИФА Wорлд Cуп Қатар 2022: Нетҳерландс (НЕД)“. ФИФА (2022-йил 19-ноябр). Қаралди: 2022-йил 20-ноябр.
  2. ↑ „Журриëн Тимбер“. энглиш.ажах.нл. 2022-йил 20-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-ноябр.
  3. ↑ „Тен Ҳаг стелт Клаибер телеур эн верҳуист Тимбер наар речц“ (нл). ви.нл (2021-йил 3-март). Қаралди: 2022-йил 24-май.
  4. ↑ 4,0 4,1 „Журриëн эн Қуинтен Тимбер, де ниэуwе Франк эн Роналд биж Ажах“ (нл). нос.нл (2019-йил 22-июл). Қаралди: 2022-йил 20-ноябр.
  5. ↑ „Ажах старц wитҳ Траорé анд дебутант Тимбер агаинст Ҳеэренвеэн“. Теллер Репорт (2020-йил 7-март). 2021-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 3-май.
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 „Ажах cроwнед Дутч чампионс афтер тҳумпинг wин овер Эммен“. ЭСПН (2021-йил 2-май). Қаралди: 2021-йил 3-май.
  7. ↑ „Жеугд маннен ондер 15 уицлаген“ (нл). онсоранже.нл. Қаралди: 2022-йил 20-ноябр.
  8. ↑ „Журриэн Мадуро Жеугд маннен ондер 16“ (нл). онсоранже.нл. Қаралди: 2022-йил 20-ноябр.
  9. ↑ „Журриэн Тимбер Жеугд маннен ондер 17“ (нл). онсоранже.нл. Қаралди: 2022-йил 20-ноябр.
  10. ↑ „Журриэн Тимбер Жеугд маннен ондер 19“ (нл). онсоранже.нл. Қаралди: 2022-йил 20-ноябр.
  11. ↑ „Журриэн Тимбер Жонг Оранже“ (нл). онсоранже.нл. Қаралди: 2022-йил 20-ноябр.
  12. ↑ „Нетҳерландс в Сcотланд гаме репорт“. ЭСПН (2021-йил 2-июн).
  13. ↑ „Ҳет Верҳаал Ачтер: Де геброэдерс Тимбер“. Ажах Шоwтиме. 2020-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 5-декабр.
  14. ↑ „'Wе зижн геwоон де ниэуwе Тимберс'“. Ажах.
  15. ↑ „Ж. Тимбер“. Соccерwай. Қаралди: 2022-йил 12-ноябр.
  16. ↑ „Журриëн Тимбер“. Натионал Фоотбалл Теамс. Бенжамин Страcк-Зиммерманн. Қаралди: 2022-йил 4-декабр.
  17. ↑ „Журриëн Тимбер - Cареэр Ҳоноурс“. Соccерwай.
  18. ↑ Саффер. „Нетҳерландс wин #У17ЭУРО: ат а гланcе“ (эн). УЭФА.cом (2018-йил 20-май).
  19. ↑ „Дусан Тадиc éн Журриëн Тимбер wорден бекроонд воор топжаар“. Воэтбалзоне (2021-йил 24-декабр). Қаралди: 2021-йил 24-декабр.
  20. ↑ 20,0 20,1 „Тимбер вотед Талент оф тҳе Еар“. Ажах.нл.

Ҳаволалар