Жусц Сирмаис (1995-йил 6-февралда туғилган) — Жусц тахаллуси билан танилган латвиялик хонанда ва телебошловчи. У Латвия номидан „Ҳеартбеат“ қўшиғи билан „Эуровисион — 2016“ қўшиқ танловида иштирок этган.

Жусц
Sirmais 2017-yilda
Сирмаис 2017-йилда
Умумий маълумот
Таваллуди Жусц Сирмаис
1995-йил 6-феврал (1995-02-06) (31 ёш)
Касби
  • Қўшиқчи
  • телебошловчи
Ҳамкорлиги

Ҳаёти ва карераси

Ёшлиги

Жусц Сирмаис 1995-йил 6-февралда Ķэкавада туғилган. У 1-сонли Рига Давлат Гимназиумида таҳсил олган. Жусц мусиқий фаолиятини Рига кўчаларида кўча қўшиқ айтишдан бошлаган[1].

2015-йилдан — ҳозиги кунгача

2016-йил 31-январда Жусц Сирмаис „Эуровисион“ танлови учун Латвия вакилини аниқлаш мақсадида ўтказилган „Супернова“ танловининг иккинчи мавсумида қатнашувчи 20 нафар ижрочи қаторидан жой олгани эълон қилинган[2][3]. У танловда Латвиянинг „Эуровисион–2015“ вакили Амината Савадого томонидан ёзилган „Ҳеартбеат“ қўшиғи билан иштирок этган. 7-феврал куни бўлиб ўтган биринчи босқичда у томошабинлар овозининг 40 фоиздан ортиғини қўлга киритиб, ярим финалга йўл олган[4][5]. 21-февралдаги ярим финалда ҳам томошабинлар овози орқали финалга чиққан. 28-феврал куни эса миллий саралаш финалида ғалаба қозониб, Латвия номидан Швециянинг Стокголм шаҳрида ўтказилган „Эуровисион–2016“ танловида иштирок этган[6]. Жусц ярим финал босқичидан муваффақиятли ўтиб, финалда 15-ўринни эгаллаган. Бу натижа Латвиянинг танлов тарихидаги олтинчи энг яхши кўрсаткичи бўлган[7]. 2016-йил 17-майда у „То Бе Ҳеард“ мини-албомини чиқарган[8]. Орадан кўп ўтмай, 23-май куни „Ко Ту Дари?“ („Нима қиляпсан?“) номли синглини тақдим этган[9].

2018-йил январ ойида Жусц Сирмаис „Супернова 2018“ танловининг ҳам бошловчиларидан бири бўлиши эълон қилинган[10].

2018-йил апрел ойида у ўзининг илк студиявий албоми — „Ҳере И Ам“ни тақдим этган.

2018-йил сентябр ойида Сирмаис Инстаграм орқали Буюк Британиянинг Бристол шаҳридаги университетда мусиқа продюсерлиги йўналишида таҳсил олишини маълум қилган[11].

2020-йил ноябр ойида Жусц Сирмаис „Балсс Маскā“ кўрсатувининг илк мавсумида „Чумчуқ“ образи остида иштирок этиб, учинчи ўринни эгаллаган.

У 2023-йилда „Странгерс“ қўшиғи билан Супернова танловига қайтиб, Латвия номидан „Эуровисион“да қатнашиш учун яна бир бор уриниб кўрган, бироқ ярим финал босқичида мусобақани тарк этган.

2025-йилда эса у „Фит Ригҳт“ қўшиғи билан „Супернова“ танловида яна иштирок этган, аммо бу сафар ҳам ярим финалдан ўта олмаган[12].

Дискографияси

Студио албумс

Номи Маълумотлар
Ҳере И Ам
  • Чиқарилган: 2018-йил 20-апрел[13]
  • Лейбл: Жусц Энтертаинмент

Студиявий албомлар

Номи Маълумотлар
То Бе Ҳеард
  • Чиқарилган: 2016-йил 17-май[14]
  • Лейбл: Жусц Энтертаинмент

Сингллар

Номи Йил Чартлардаги энг юқори ўрни Албом
РУС
[15]
СWЕ
[16]
„Ҳеартбеат“ 2016 252 80 Албомдан жой олмаган
„Каут Мазлиэт“  — —
„Ко Ту Дари“  — —
„Латвижал“ 2017  — —
„Мессаге то Ёу“ [17]  — —
„Аре Ёу Тҳере“[18]  — — Ҳере И Ам
„Уз Палодзес“[19] 2018  — —
„Поситион ин Ҳере“
(соло ор ремих феатуринг Макреэ)
 — —
„Странгерс“ 2023  — — Албомдан жой олмаган
„Балтажос Палагос“ 2024  — —
„Ацлēдзиņас“
(wитҳ Тикаша Сакама)[20]
 — —
„Фит Ригҳт“  — —

Манбалар

  1. ↑ „Жусц Сирмаис“. Фаcебоок. Қаралди: 2016-йил 8-феврал.
  2. ↑ Лауфер, Гил „Латвиа: Супернова 2016 аcц то бе ревеалед он 31 Жануарй“. эсcтодай.cом. ЭСCТодай.cом (2016-йил 24-январ). 2016-йил 26-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 24-январ.
  3. ↑ Рохбургҳ, Гордон „20 сонгс ин Латвиан лине уп ревеалед“. эуровисион.тв. Эуропеан Броадcастинг Унион (2016-йил 31-январ). Қаралди: 2016-йил 31-январ.
  4. ↑ Брей, Марcо „Латвиа: Фирст сет оф Супернова семи-финалисц чосен“. эуровисион.тв. Эуропеан Броадcастинг Унион (2016-йил 7-феврал). Қаралди: 2016-йил 7-феврал.
  5. ↑ Рохбургҳ, Гордон „Латвиа: Тҳе фоур сонгс тҳроугҳ то тҳе Супернова финал“. эуровисион.тв. Эуропеан Броадcастинг Унион (2016-йил 21-феврал). Қаралди: 2016-йил 21-феврал.
  6. ↑ Рохбургҳ, Гордон „Жусц то репресент Латвиа ин 2016 wитҳ Ҳеартбеат“. ЭБУ (2016-йил 28-феврал).[сайт ишламайди]
  7. ↑ „Жусц финишес фифтеэнтҳ ин Эуровисион“. ЛСМ.лв. энг.лсм.лв (2016-йил 15-май). Қаралди: 2016-йил 16-май.
  8. ↑ „То Бе Ҳеард - Сингле бй Жусц“. иТунес Сторе. 2016-йил 22-августда асл нусхадан архивланган.
  9. ↑ „Ко Ту Дари? - Сингле бй Жусц“. иТунес Сторе. 2016-йил 25-августда асл нусхадан архивланган.
  10. ↑ Балинс, Эдгарс „Латвиа: Жусц анд Дагмара Леганте анноунcед ас ҳосц оф Супернова 2018“. Wиwиблоггс (2018-йил 25-январ).
  11. ↑ Инстаграм
  12. ↑ „Извēлēти ЛТВ дзиэсму конкурса «Супернова» 20 пусфинāлисти“. ЛСМ (2024-йил 20-ноябр). Қаралди: 2024-йил 11-декабр.
  13. ↑ „Ҳере И Ам бй Жусц“. иТунес Аустралиа. 2018-йил 29-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 29-август.
  14. ↑ „То Бе Ҳеард“. иТунес Аустралиа. 2018-йил 29-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 29-август.
  15. ↑ „Сеарч > Жусц“. Топҳит. Руссиа: топҳит.ру.
  16. ↑ Ҳунг, Стеффен „Дисcограпҳй Жусц“. Сwедиш Чарц Портал. Ҳунг Медиэн (Стеффен Ҳунг).
  17. ↑ „Мессаге то Ёу (сингле)“. иТунес Аустралиа. 2017-йил 22-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 20-декабр.
  18. ↑ „Аре Ёу Тҳере (сингле)“. иТунес Аустралиа. 2017-йил 22-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 20-декабр.
  19. ↑ „Уз Палодзес (сингле)“. иТунес Аустралиа. 2018-йил 29-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 29-август.
  20. ↑ „Неw мусиc тҳис wеэк: Сонгс фром Немо, Жоост, Лара Фабиан анд море“. wиwиблоггс (2024-йил 6-октябр). Қаралди: 2024-йил 10-октябр.