Jutsu (Naruto)
Жуцу (японча: 術, жуцу), Наруто аниме ве манга серияларидаги оддий одамлар қо'ллай олмайдиган, фақат нинзалар қо'ллай оладиган жанг техникаларига берилган термин. Жуцулар асосан турли услублар билан чакра қо'ллаш орқали ишлатилади, булардан энг ко'п қо'лланиладигани қо'л муҳрларидир. Қо'л муҳрлари Хитой тақвимидаги о'н икки ҳайвон рамзлари тасвирини қо'л ҳаракатлари орқали акс эттирувчи ишоратлар комбинациясидир.
Жуцу турлари
Асосий жуцулар
- Нинжуцу
- Генжуцу
- Тайжуцу
Оралиқ жуцулар
- Жуинжуцу
- Фууинжуцу
- Доужуцу
- Барер Нинжуцу
- Букижуцу
- Буншинжуцу
- Чакра Кюуин Жуцу
- Чакра Нагаши
- Ренкеи Нинжуцу
- Ҳиден
- Кеккей Моура
- Кенжуцу
- Кинжуцу
- Ирёу (тиббий) Нинжуцу
- Ниншуу
- Нинтаижуцу
- Тенсеи Нинжуцу
- Сенжуцу
- Шурикенжуцу
- Жикūукан Нинжуцу
- Кеккей Генкай
- Кеккеи Тоута
Нинжуцу
Қо'л муҳрлари ва чакра турлари орқали амалга ошириладиган техникалар. Масалан, Учиҳа сулоласи Катон (ёнг'ин) техникасида усталашган. Катон сингари суитон, фуутон, доутон, раитон (сув элементи, шамол элементи, тупроқ элементи, электр элементи...) каби элементлар билан турли нинжуцуларни амалга ошириш мумкин.[1] Нинжуцулар қо'л муҳрлари билан биргаликда қилинади. Масалан, қоплон, сигир, қуён, маймун, илон ва бошқалар.
Генжуцу
Иллюзия техникаларига берилган ном. Ушбу техникаларни қо'л муҳрлари билан ҳам амалга ошириш мумкин. Бу жуцу орқали рақибни чалг'итиш мақсадида турли иллюзиялар яратиш мумкин. Иллюзиялар жонли ёки жонсиз мавжудотлардан иборат бо'лиши мумкин. Бу техникани чакра элементлари билан кучайтириш мумкин. Бунга мисол қилиб, нинжаларнинг о'з нусхаларини яратиши (иллюзия орқали, бу усул Буншин [нусхаси] деб аталади) ёки Итачи Учиҳанинг Цукиёмисини келтириш мумкин.
Тайжуцу
Жанг турига киради. Тепиш, мушт билан уриш ва бошқа техникалар ёрдамида амалга оширилади. Ушбу кураш услубида г'алаб қозониш учун куч, қобилият ва тезлик муҳим рол о'йнайди. Таижуцу учун қо'л муҳрлари ишлатилмайди, аммо бу усул билан жанг қилиш ниҳоятда қийин.
Эслатма: Наруто анимесида инсонлар танасида 8 дарвоза мавжуд. Жуда кучли техника бо'лган Ура Ренге (2 нилуфар)ни бажариш учун ушбу 8 дарвоза очилиши керак бо'лади.Ушбу 8 дарвозаларнинг номлари қуйидагича:
1-дарвоза: Очилиш Дарвозаси
2.-дарвоза: Шифо Дарвозаси
3.-дарвоза: Ҳаёт Дарвозаси
4.-дарвоза: Шикаст Дарвозаси
5.-дарвоза: Лимит Дарвозаси
6-дарвоза: Ко'риш Дарвозаси
7-дарвоза: Ажойиботлар Дарвозаси
8.-дарвоза: О'лим Дарвозаси
8 дарвозани оча олган киши қисқа муддатда Ҳокагедан ҳам кучлироқ одамга айланади, аммо бу о'ша кишининг о'лимига сабаб бо'лади. (Бу ҳақида анимедаги чуунин имтиҳонида Какаши айтиб о'тган)
Кеккей Генкай[2] (Қон лимити)
Ген орқали о'тадиган махсус жуцулар. Шу туфайли фақатгина ба'зи сулола ва оилаларда учрайди.
Мисоллар:
Ҳакунинг Муз ойналари, Сасуке Учиҳанинг Шарингани фақат Учиҳа сулоласи а'золарида, Нежи Ҳюуганинг Бякугани эса фақатгина Ҳюуга сулоласи а'золарида учрайди.
Доужуцу
Ко'з жуцуларига берилган ном. Масалан, Бякуган, Шаринган, Риннеган ва б.қ. Қо'л муҳрларисиз, фақатгина ко'з билан бажариладиган техникалар доужуцу деб аталади.
Доужуцуни Шаринган билан нусхалаб бо'лмайди.
- ↑ „Кеккей Генкай“ (2022-йил 13-декабр). Қаралди: 2022-йил 13-декабр.
- ↑ „Кеккеи Генкай“. Қаралди: 2022-йил 13-декабр.