Juvayniy
Жувайний, Абулмаъолий Зиёвуддин Абдулмалик ибн Абдуллоҳ Жувайний (1027—1086) — нишопурлик машҳур олим, фақиҳ, мударрис. Дастлаб фиқҳ, ҳадис, тафсир ва адаб илмлари бобида ўз замонасининг алломаси бўлмиш отаси Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Юсуф Жувайний (?—1043) дан таҳсил олган. Отаси вафот этгач, бир муддат унинг ўрнида мударрислик қилган. Сўнг илм талабида Ироққа сафар қилиб, бир оз вақт Бағдодда яшаган. Кейин, Ҳижозга бориб, аввал Маккаи Мукаррамада, сўнг Мадинаи Мунавварада тоат-ибодат, таҳсили илм билан машғул бўлмоқ баробарида муфтилик ҳам қилган ва шу боис "Имом ул-Ҳарамайн" ("Икки Ҳарам — Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунаввара имоми") деган унвонга сазовор бўлган. Салжуқийлар султони Алп Арслон ҳукмдорлиги (1063—72)нинг дастлабки йилларида Нишопурга қайтган. Султоннинг машҳур вазири Низомулмулк Ж. учун Нишопурда "Низомийя мадрасаси"ни ташкил қилган. Ж. 30 йил мазкур мадрасада мударрислик қилиш билан бирга фатво, ваъз, хутба ва вақф ишларини ҳам адо этган, фиқҳ, тафсир ва ҳадисга доир кўплаб асарлар ёзган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |