Жёти Амжи

Жёти Амжи— (ज्योति आम्गे-Жёти Амжи; 1993-йил 16-декабрда туғилган) Ҳиндистоннинг Нагпур шаҳрида яшовчи, Гиннеснинг рекордлар китобига энг паст бўйли аёл сифатида киритилган[1][2].

18 ёшга тўлган кунида Амжи бўйи 62,8 см, вазни эса 5,2 кг эди. Шу куни Гиннеснинг рекордлар китоби уни Ер юзидаги энг паст бўйли аёл деб эълон қилди. Унинг бўйи пастлиги ахондроплазия билан боғлиқ[3].

2012- йилда у дунёдаги энг кичкина одам, непаллик Чандра Баҳадур Данги билан танишган. Кейин улар Гиннес рекордлар китобининг 57-нашри учун суратга тушишган (картада тасвирланган)[4]

Манбалар