Kâhta
Кâҳта — Адıяман вилоятининг энг йирик туманларидан бири ҳисобланади. Аҳолиси – 127 534 киши. 41-округ шаҳардан 1 км шимолда жойлашган Немрут тоғи тарихий ва маданий ёдгорликларга эга.
Кâҳта | |
|---|---|
|
Байроқ | |
| Мамлакат | Туркия |
| {{{туман_тури}}} | Кâҳта |
| Аҳолиси | 127 534 киши |
Кâҳта номининг келиб чиқиши
Туман номининг манбаси: Манбаларда Кâҳта номининг қаердан келиб чиққанлиги ҳақида кўп маълумот бўлмаса-да, „Кâҳта“ номи форсчада „Тоғ этаги“ маъносини билдириши ва Комагенелилардан олдин минтақада ҳукмронлик қилган форслар томонидан қўллангани кўришимиз мумкин. Бу ном эски аҳоли пункти жойлашган жойдан келиб чиққан бўлиб эски туман маркази Эски Кâҳта номи билан аталиб, Немрут тоғининг этагида жойлашган ҳудуддир[1].
Тарихи
Кâҳтанинг тарихи сивилизациясининг бошланғич даври Месопотамия тарихидан олдинги даврларга бориб тақалади. Географик жойлашуви туфайли у тарихдан олдинги даврлардан ҳозирги кунгача сон-саноқсиз сивилизацияларнинг ўчоғи бўлиб келмоқда. Минтақада топилган археологик қазилма бойликлари бугунги кунгача сақланиб қолганлари сўзимизнинг ёрқин далилидир. Адıяман музейида палеолит, неолит, калколитик ва бронза даврларига оид артефактлар намойиш этилмоқда. Милоддан аввалги 2000-йилда Коммагения қироллиги ташкил этилгунга қадар Хеттлар, Митаннилар, Арамилар, Оссурийлар, Сўнгги Хетлар, Форслар, Куммурлар ва Македониялик Александр Македонский ва Шарқий Рим империяси ҳукмронлик қилган.
Милоддан аввалги 69-йилда асос солинган Коммагения подшолиги, бугунги кунда дунёнинг саккизинчи мўжизаси сифатида сақланиб қолинган Немрут тоғидаги улкан ҳайкаллар ва бошқа тарихий обидалари туманда муҳофазақилинади. Минтақада 142-йил ҳукмронлик қилган ва бугунги кунгача етиб келган осори-атиқаларни қолдирган Коммагения қироллиги милодий 72-йилда Рим империяси томонидан тугатилиб Сурия вилоятига қўшиб олинган. Туманнинг номи қадимги даврларда ва Византия даврида номаълумлигича қолган бўлса ҳам Ўрта асрларда ислом оламининг чегара қалъаларидан бири бўлган.
Милодий 670-йилда Умавийлар, 758-йилда Византия ва Сосонийлар, 926-йилда Ҳамдонийлар, 1226-йилда Сеçуклулар, 1284-йилгача Мамлуклар, Артукийлар ва Дулкадироğулларı, 1393-йилда Темурийлар ва 1516-йилдан кейин Усмонлилар империяси бу ҳудудни эгаллаб ўз ҳукумронлигини ўрнатган.
Кâҳта шаҳри республиканинг дастлабки йилларида ҳозирги жойига кўчирилган Коcаҳисар (Қадимги Кâҳта) қишлоғида жойлашган. Милоддан аввалги ИИИ асрнинг биринчи ярмида бу ҳудудда АРСЕМЕС исмли подшоҳ ҳукмронлик қилган деб тахмин қилинади.
Мамлуклар ва мўғуллар ўртасидаги урушларда Кâҳта қалъасининг номи тез-тез тилга олинади. 1283—1289-йилларда қал’ани Ҳалеп ҳокими Кара Сунгур томонидан эгалаб олгандан сўнг оз вақтдан кейин Усмонлилар ҳукмронлиги қўл остига ўтади.
Темур Малатя ва Кâҳтагача бўлган қалъаларни қўлга киритгач, Беязид Йилдирим қалъаларга қўйган қўриқчиларни вазифасидан бўшатиб, туркманлардан Кара Усмонни тахтга ўтқазди. Темурнинг чекиниши билан мамлуклар минтақада ҳукмронлик қила бошладилар. (1417—1418-йиллар) Мамлукларнинг ҳукмронлиги Явуз Султон Салим минтақани эгаллаб олгунча давом этади.
Кâҳта республика даврида Малатя тумани сифатидаги мақомини сақлаб қолган.
Республиканинг дастлабки йилларида қадимги Кâҳтадан кўчди. У ҳозирги жойига, км жанубга кўчирилади.
Тарихий жойлари
Дунёнинг 7-мўжизаси (дунёнинг энг катта очиқ осмон остидаги музейи), Немрут тоғи харобалари, Cендере кўприги, Қадимги Кâҳта қал’аси, Арсемия, Каракуş тепалиги асосий ҳаробалардан биридир. Кâҳта бўйлаб шу ва шунга ўхшаш ноёб ҳаробалар мавжуд. Дунёдаги энг катта Зевснинг ҳайкали Немрут тоғи ҳаробаларида жойлашган.
Географик тузилиши
Туман марказининг аҳоли пункти текисликда жойлашган. Туманнинг шимолий қисми тоғли ҳудудлар бўлиб, бу ҳудуддаги қишлоқлар тоғ ёнбағирларида, деҳқончилик ерларидан унумли фойдаланишган. Жанубдаги қишлоқлар текисликда жойлашган ҳудудлар ҳисобланади.
Кâҳта тумани шарқда Гергер тумани билан жануб ва жануби-шарқда эса Şҳанлıурфа вилояти билан жануби-ғарбда Самсат тумани билан ғарбда Адıяман билан шимолда Синcик тумани ва Малатя вилояти билан чегарадош. Ҳозирги вақтда Отатурк тўғони шарқий ва жануби-шарқий қисмларда туман чегарасини ташкил қилади.
Демографик тузилмаси
2таТуман, 102та қишлоқ ва 18та маҳалладан иборат. Бундан ташқари, туманнинг Бöлüкяйла шаҳарчаси 4 та маҳалладан ва Акıнcıлар шаҳарчаси 4 та маҳалладан иборат.
Галерея
-
Cендере
-
Cендере
-
Немрут
-
Каракуş
Ҳокимлари
- 2019-йил İбраҳим Юсуф Туранлı
- 2014—2019-йил Абдурраҳман Топрак
- 2009—2014-йил İбраҳим Юсуф Туранлı
- 2004—2009-йил Абдурраҳман Топрак
- 1999-2004 – ААҳмет Туранлı
- 1994-1999 - М. Ясин Эрдем
- 1989-1994 – Аҳмет Туранлı
Манбалар
- ↑ Таҳир Сезен, Османлı Ер Адларı (Алфабетик Сıрайла), Т. C. Баşбаканлıк Девлет Арşивлери Генел Мüдüрлüğü, Яйıн Ну 21, Анкара, п. 264.