„КЕС юлдузи“ (русча: Звезда КЭЦ) – рус ёзувчиси Александр Беляев қаламига мансуб илмий-фантастик роман. Илк бор „Вокруг света“ журналида чоп этилган. Китоб сифатида эса биринчи марта 1936-йил нашр қилинган.

КЕС юлдузи
Асл номи Звезда КЭЦ
Муаллиф(лар) Александр Беляев
Таржимон(лар) Низом Комил
Тил русча
Жанр(лар)и илмий-фантастик роман
Нашр этилган санаси 1936
Нашриёт „Ёш гвардия“ нашриёти
Ўзбек тилида нашр этилган санаси 1970

Асарни ўзбек тилига Низом Комил таржима қилган. Роман ўзбек тилида илк бор 1970-йил Тошкент шаҳрида „Ёш гвардия“ нашриётида Беляевнинг „Амфибия одам“ романи билан бирга тўплам ўлароқ чоп этилган. 1989-йил „Амфибия одам. Жаҳонгир. КЕС юлдузи“ тўпламида қайта нашр қилинган.

„КЕС юлдузи“ фазони ўзлаштириш мавзусидаги Совет Иттифоқида чоп этилган илк фантастик асардир. „КЕС юлдузи“ рус олими Константин Эдуардович Сиолковский хотирасига бағишланган. Асарда ернинг иккинчи сунъий йўлдоши КЕС юлдузи деб аталади.

Сюжети

Асардаги ҳодисалар биолог Леонид Артемев отидан ҳикоя қилинади. Роман қаҳрамонлари КЕС юлдузига учиб боришади. Бу юлдуз Ернинг иккинчи сунъий йўлдоши бўлиб, у ерда одамлар яшайди ва фазони ўрганади. Юлдуз, ундаги ракеталар ва бошқа кўплаб мосламалар Константин Эдуардович Сиолковский лойиҳаларида асосида тайёрлангани учун юлдузга унинг номи берилган.

Қаҳрамонлари

  • Леонид Василевич Артемев — биолог
  • Антонина Ивановна Герасимова, Тоня — Артемевнинг қўшниси
  • Евгений Палей-Евгенев — Тонянинг эски дўсти
  • Крамер — лаборант-биолог
  • Анна Игнатевна Мёллер — КЕС юлдузида врач
  • Элза Нилсен — КЕС юлдузида кутубхоначи
  • Андрей Павлович Шликов — биолог
  • Фёдор Григоревич Тюрин — расадхона астрономи
  • Борис Михайлович Соколовский — геолог
  • Пархоменко — КЕС юлдузи директори
  • Андрей Павлович Кистенко — аэролог
  • Вера Зорина, Фалеев — биологлар

Ўзбекча таржимаси

КЕС юлдузи. Амфибия одам

„КЕС юлдузи“ни ўзбек тилига Низом Комилов таржима қилган. Роман ўзбек тилида илк бор 1970-йил Тошкент шаҳрида „Ёш гвардия“ нашриётида Беляевнинг „Амфибия одам“ романи билан бирга тўплам ўлароқ чоп этилган. Мазкур тўпламни тайёрлашда қуйидаги шахслар иштирок этган: Э. Миробидов – муҳаррир, Г. Жирнов – рассом, К. Назаров – расмлар муҳаррири, Л. Шишикина – техник муҳаррир, М. Азимбоева – мусаҳҳиҳ. Китоб адади – 45 000 нусха.

Амфибия одам. Жаҳонгир. КЕС юлдузи

Роман 1989-йил Тошкент шаҳрида Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриётида „Амфибия одам. Жаҳонгир. КЕС юлдузи“ тўпламида қайта нашр қилинган. Тўпламни ўзбек тилига 1963-йил „Молодая гвардия“ нашриёти чоп этган русча нашридан Низом Комилов таржима қилган. Асар сўзбошини М. Маҳмудов ёзган.

Таҳрир ҳайъати Ҳаким Назир (раҳбар), Анвар Обиджон, Фарҳод Мусажонов, Қуддус Муҳаммадий, Раим Фарҳодий, Пўлат Мўмин, Эргаш Раимов, Худойберди Тўхтабоев ҳамда Носир Фозиловлардан иборат бўлган. Мазкур нашрни тайёрлашда яна қуйидаги шахслар иштирок этган: М. Жўраева – муҳаррир, Л. Давац, А. Шаталов – рассомлар, А. Кива – расмлар муҳаррири, В. Барсукова – техник муҳаррир, СҲ. Собирова, СҲ. Назарова – мусаҳҳиҳлар. Китоб адади – 30 000 нусха.

Ҳаволалар