Каъбул Аҳбор (арабча: كعب الأحبار‎‎; 548-йил, Яман – 652-йил, Ҳимс, Сурия) – тобеин. Бир неча китоблар муаллифи сифатида машҳур. Манбаларда келишича Каъбул Аҳбор Пайғамбар Муҳаммад тириклик пайтида исломни қабул қилмаган. Исломни Халифа Умар ибн Ҳаттоб пайтида қабул қилган[1][2]. Миллати яҳудий бўлган. Ибн Абу Ҳотимнинг қайд этишича, унинг иймон келтиришига сабаб Қур’ондаги Нисо сураси 47-ояти сабаб бўлган. У Умар ибн Хаттоб,Ойша бинти Абу Бакр ҳадис ривоят қилган. Муовия ибн Абу Суфён пайтида саройда маслаҳатчи ва мударрис бўлган. Ғаззолий ўзининг „Мукошафатул қулуб“ номли асарида унингнинг насиҳатларини келтирган.

Ка’бул Ахбор
Шахсий маълумотлар
Таваллуди 548-йил
Вафоти 652-йил
Эра Рошидунлар даври
Ҳудуд Рошидун халифалиги
Асосий қизиқиш(лар)и Исроилиёт

Бухоро вилояти Когон туманида Каъбул Аҳбор зиёратгоҳи бор. Айрим маноқибларда Каъбул Аҳборнинг ёши ва ва бўйининг баландлиги ҳақида бўрттирилган[3].

Манбалар

  1. ↑ العيني, محمود بن أحمد العينتابي/بدر الدين. مغاني الأخيار في شرح أسامي رجال معاني الآثار 1-3 ج3 (ар). Дар Ал Котоб Ал Илмияҳ دار الكتب العلمية, 2006-01-01. 
  2. ↑ „Cомпоситион оф Ҳадитҳ анд Иц Cаусес“ (эн). Ал-Ислам.орг (2016-йил 13-декабр). 2019-йил 27-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 20-март.
  3. ↑ Салим, Садриддин Бухорий. Бухоронинг табаррук зиёатгоҳлари. Тошкент: Навро'з нашриёти, 2015 — 360-бет. ИСБН 978-9943-381-13-1. 

Ҳаволалар