КаЗантип, оддийгина "З" номи билан ҳам танилган, 1992-йилдан 2013-йилгача Қрим ярим оролида ҳар йили бўлиб ўтган электрон рақс мусиқаси фестивали. 2002-йилдан 2013-йилгача у Шчелкино яқинидаги Мйсовое қишлоғида бўлиб ўтди. Кириш чиптаси "виЗа" деб аталади. Август ойида 2-3 ҳафта давомида бўлиб ўтади ва ҳар йили 100,000 га яқин „парадиЗерс“лар ташриф буюради. Фестивалда тўқ сариқ рангли кийим ва сариқ чамадонлардан фойдаланилади.

Републиc оф КаЗантип
Республика КаЗантип
Жанри Электрон рақс мусиқа
Бошланиши Август
Локация Поповка, Қрим
Анаклиа, Грузия (2014)
Фаол йиллари 1992—2014
Иштирок даражаси 100,000+
Веб-сайт казантипа.нет

2014-йилда Қрим Россия Федерацияси томонидан аннексия қилинганидан сўнг, фестивал Қримдан ташқарида биринчи марта Грузиянинг Анаклиа шаҳрида бўлиб ўтди. 2015-йилда фестивал 18-28-феврал кунлари Камбоджанинг Сихануквил шаҳридаги Коҳ Пуос оролида ўтказилиши керак эди, бироқ маҳаллий ҳокимият томонидан бекор қилинди.

Тарихи

Апелсин ранг – КаЗантипнинг асосий ранги.

Фестивал 1995-йилдан 1999-йилгача бўлиб ўтган КаЗантип оқими шарафига номланган. Ўша вақтларда фестивал Шчелкино яқинидаги қурилиши тугалланмаган Қрим АЭСнинг турбинали залида бўлиб ўтди. Фестивал 2000-йилда Веселе (шунингдек, Веселое деб аталади) аҳоли пунктига кўчирилди. 2001-йилдан бошлаб фестивал Қримнинг Попивка шаҳрида (Поповка деб ҳам аталади) ўтказилиб келинган. КаЗантипнинг (Республика З) президенти, яратувчиси ва ташаббускори Никита И (ҳақиқий исми Никита Маршунок) ҳисобланади[1][2].

„З22“ деб номланган навбатдаги фестивал 2014-йилда Қримнинг Россия Федерацияси томонидан аннексия қилиниши муносабати билан Грузиянинг Анаклиа шаҳрида бўлиб ўтди[3]. Грузия православ черкови аъзолари фестивалда гиёҳванд моддалар ишлатилиши ва одамларнинг яланғоч юриши сабабли тадбирга норозилик билдирган. Грузия Миллий туризм бошқармаси бошлиғи, 2014-йилда Анаклиа шаҳрида бўлиб ўтадиган фестивал бўйича черков билан келишмовчилик туфайли ишдан бўшатилган[4].

Ҳудуд

КаЗантип фестивали виртуал тарзда ҳам намойиш этилади. 14 дан ортиқ рақс майдонларида 300 дан ортиқ ДЖлар кунига 21 соат қўшиқ қўядилар. Фестивал ҳудуди 60,000 квадрат метр (15 акр) майдонда бўлиб ўтади.

Галерея

Манбалар

  1. ↑ „Казантип Фестивал – а Wай то Суccесс“, ан артиcле ат уПублиш.инфо (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-03-24 санасида архивланган)
  2. ↑ „Казантип: Тҳе Партй Ланд“ (эн). эуронеwс (2011-йил 22-август). 2012-йил 10-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 15-май.
  3. ↑ „КаЗантип Републиc“ (ру-РУ). КаЗантип Републиc. 2014-йил 6-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 15-май.
  4. ↑ „Фиред Георгиан тоурисм оффиcиал сайс ҳе wас прессуред бй тҳе Чурч“ (эн-УС). Демоcраcй & Фреэдом Wатч (2014-йил 15-сентябр). Қаралди: 2018-йил 15-май.

Адабиётлар

Ҳаволалар