Кабардинлар (ўзларини адигелар деб атайдилар) — халқ. Россия таркибидаги Кабарда-Балкария Республикасида (364 минг киши), Краснодар, Ставропол ўлкаларида ҳамда Шимолий Осетияда ҳам яшайди. Россияда умумий сони 386 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Кабардинчеркас тилида сўзлашадилар. Диндорлари, асосан, сунний мусулмонлар, православлар ҳам бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил