Википедияда исми Кабир ва фамилияси Комилов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Кабир Комилов (1911.19.11 - Тошкент — 1998.27.12) — ҳуқуқшунос. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1989). Тошкент юридик институтида ўқиган (1935—39). Адлия халқ комиссарлиги тизимида ишлади: Ўзбекистон ССР Адлия вазири (1944—47), республика Олий суди раиси (1947—50). Ўзбекистон Фанлар академияси Ҳуқуқ бўлимида (1951—58) катта илмий ходим, Ўзбекистон Фанлар академияси Президиумида илмий котиб муовини (1960—66). Ўзбекистон Фанлар академияси Фалсафа ва ҳуқуқ институтида катта илмий ходим (1958—60), шўба мудири (1968-йилдан). К. маҳаллий давлат ҳокимияти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши тўғрисидаги қонунларни ҳаётга жорий этишнинг ҳуқуқий муаммолари устида и.тлар олиб борди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил