Кабоб торш ёки кабаб-э торш (форсча: کباب ترش‎‎, сўзма-сўз „нордон кабоб“) – Эроннинг Гилон ва Мазандарон вилоятларига хос анъанавий кабоб тури[1]. Одатда у мол гўштидан – айниқса сирлоин ёки тендерлоин қисмидан – тайёрланади, аммо сўнгги йилларда товуқ гўшти билан тайёрланадиган варианти ҳам кенг тарқалган. Қизил ёки оқ гўшт майдаланилган ёнғоқ, анор шарбати, майдаланган петрушка, зайтун мойи ва майдаланган саримсоқ аралашмасидан тайёрланган маринадга солиб пиширилади[2].

Кабоб торш
Тури Кабоб
Миллий ошхона Эрон ошхонаси
Асл номи کباب ترش
Келиб чиқиши Гилон ва Мазандарон
Асосий компонентлари Мол гўшти (сирлоин ёки тендерлоин), товуқ гўшти
Бошқа компонентлари Майдаланган ёнғоқ, анор шарбати, петрушка, зайтун мойи, саримсоқ

Сўнгра кўмир устида сихда пиширилади. Анъанавий тарзда у кате (қайнатилган гуруч) ва Гилон вилоятига хос турфа хил қўшимча таомлар билан истеъмол қилинади. Ушбу кабобни тайёрлашдаги энг муҳим жиҳатлардан бири – „чочāгҳ/чочаагҳ“ (форсча: چوچاغ‎‎) деб аталувчи маҳаллий ўсимликдан фойдаланишдир[3]. Бу ўсимлик Эрйнгиум планумга ўхшаш бўлса-да, фақат Эроннинг шимолида ўсади ва Кабоб торшга ўзига хос, ноёб таъм бағишлайди[4].

Манбалар

  1. ↑ Дудежа, Проф (Др ) Жаи Паул. А Гуидебоок он Ҳеалтҳй анд Унҳеалтҳй Фоодс анд Диэц: Wитҳ Десcриптион оф Овер 80 Фоодс, Диэц анд Cуисинес ин тҳе Wорлд. Нотион Пресс, 2025-05-19. ИСБН 979-8-89906-344-2. Қаралди: 2025-йил 22-август. 
  2. ↑ Деравиан, Наз. Боттом оф тҳе Пот: Персиан Реcипес анд Сториэс. Флатирон Боокс, 2018-09-18. ИСБН 978-1-250-19076-5. Қаралди: 2025-йил 22-август. 
  3. ↑ „Форсча Кабаб торш рецепти“ (меалсcоок.нет). 2025-йил 10-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 23-ноябр.
  4. ↑ „Анор ва кўкатларда маринадланган нордон кабоблар“ (тҳеcаспианчеф.cом). 2025-йил 7-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 23-ноябр.