Кабуданжакет — илк ўрта асрлардаги (В—ХИИ асрлар) Самарқанд рустокларидан бири ва унинг маркази. Самарқанддан 2 фарсах (14–15 км) масофада жойлашган. Жоме масжиди бўлган. Ўрта аср манбаларида К.да Баркат ва Вадар ш.лари қаторида қайд этилган. Кабул қишлоғи „Бобурнома“ да ҳам учрайди. Археологларнинг фикрича, К. ҳозирги Қўрғонтепа ш. харобаси ўрнида бўлган. Мил. ИВ—В асрлардаги сиёсий воқеалар таъсири остида Қовунчи маданиятига мансуб қавмлар Сирдарё бўйларидан Зарафшон водийсига кўчиб келганлар ва кичик мустақил мулклар барпо этганлар. Улар Самарканд рустокларида ИХ—ХИИ.асрларда суғорма деҳқончилик асосида шаҳарсозлик ва қишлоқ маданиятини юксалишида муҳим ўрин тутган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил