Kachin tili
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Качин тили — качинлар тили. Хитой-тибет тиллари оиласининг тибербирма гуруҳига мансуб. Мянмадаги Качин миллий округи ва ХХРда тарқалган. Мянмадаги Качин тили 3 шевага эга: гаори, шим. Качин тили ва жан. Качин тили Хитойдаги Качин тили ҳам 3 шевага эга: кхум, падан ва мунгжи. Улар бир-биридан фонетик ва грамматик жиҳатдан фарқ қилади. Качин тилида 31 та ундош ва 7 та унли товушлар бор. Качин тилида, асосан, 2 бўғинли сўзлар кўп. 3 ва 4 бўғинли сўзлар ҳам учрайди. Сўз ясашда префикслар кўпроқ қўлланади. Гаплар сўз тартиби ва синтактик белгилари билан ифодаланади. Ёзуви лотин алифбоси асосида[1].
Манбалар
- ↑ "Качин тили" ЎзМЕ. К-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-04-19 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Жаҳон тилларидан бири ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |