Качинлар (сзинпо, ўзлариничжин-пхо деб атайдилар) — халқ. Асосан, Мянма (Качин миллий вилоятида 675 минг киши) ва Хитойда, кичик гуруҳлари — Таиланд, Лаос, Шим.-Шарқий Ҳиндистонда яшайдилар. Умумий сони 810 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Качин тилида сўзлашадилар. Анъанавий диний эътиқод сақланиб қолган, будда динига ҳамда христиан (баптистлар) динига эътиқод қиладиганлар ҳам бор. Деҳқончилик, овчилик, балиқчилик билан шуғулланади. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил