Кадастр (франс. cадастре) – муайян объектлар тўғрисида тартиблаштирилган аниқ ва зарурий маълумотлар мажмуи, рўйхати, реестри (мас, ер кадастри, сув кадастри кабилар). Расмий давлат органи ёки муассасаси томонидан тузилади ва юритилади. Бошқа давлатлардаги каби Ўзбекистон Республикасида табиат ресурслари, ноёб ўсимлик ва ҳайвонлар К.лари ҳам бор (мас, 1960—2001 йилларда Жиззах вилояти Зомин текислигида ўтказилган 40 йиллик К. тадқиқотлари 1965 йилда 1 м2 майдонда урғочи қорақуртнинг ўртача зичлиги 2,5 дона бўлганлигини, 2001 йилда бу кўрсаткич 0,05 донани ташкил этганлигини кўрсатди, инсоннинг табиатга салбий таъсири оқибатида қорақурт сони камайиб кетганлиги аниқланди). Ўзбекистон Республикасида давлат К.лари ягона тизимига кирувчи давлат ва тармоқ табиат ресурслари К.ларини тузиш ва юритиш Ўзбекистон Республикасининг „Давлат кадастрлари тўғрисида“ қонуни (2000 й. 15 дек.)га мувофиқ олиб борилади.[1]

Манбалар

Кадастр
  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил