Кадена (японча: 嘉手納町, Кадена-чō?, Окинаwан: Кадина) Япониянинг Окинава Префектурасидаги Накагами туманида жойлашган шаҳарча.

Кадена
Кадина

嘉手納町
Шаҳарча
Skyline of Kadena Kadina
Kadena Kadina
Байроқ
Мамлакат Япония
Ҳудуд Кюшу
Префектура Окинава Префектураси
Туман Накагами
Ҳукумат
 • Маёр Ҳироши Тояма
Майдон 15.04 км2 (5.81 кв ми)
Аҳолиси
 (2016-йил, октабр)
13,671
Каденада 58-сонли Япония миллий маршрути

2016-йил, октабр ҳолатига кўра, шаҳарнинг тахминий аҳолиси 13,671 кишини ва зичлиги 1 км² га 910 кишини ташкил қилади. Умумий майдони 15.04 кв/км (5.81 сқ ми). Шаҳарнинг тахминан 85 фоизи АҚШ ҳукумати томонидан назорат қилинади, шу жумладан Америка Қўшма Штатлари Ҳарбий-ҳаво кучларидаги иккинчи йирик база бўлган Кадена авиабазаси ҳам.

Географияси

Кадена ғарбда Шарқий Хитой денгизига қараган.

Қўшни муниципалитетлар

Кадена Окинава префектурасининг яна учта муниципалитети билан чегарадош.

  • Шимолда Ёмитан
  • Шарқда Окинава
  • Жанубда Чатан

Тарихи

1945-йилда Кадена доираси

Кадена ҳудудида, Окинава оролида қобиқли тепаликлар кўринишидаги энг қадимги турар-жой қолдиқлари мавжуд[1]. Ҳозирда Ёмитан ва Кадена ўртасидаги чегара ҳисобланган Ҳижа дарёси атрофи илк аҳоли пунктлари бўлган деб ҳисобланади[1]. Минтақада бир қанча кичик гусуку харобалари (қасрлар ва қал’алар) топилган[1]. Амавари, машҳур саркарда, Кадена Чатаннинг бир қисми бўлган вақтда Кадена ҳудудида туғилган[1]. 1879-йилда Япония Окинава оролини аннексия қилди ва 1908-йилда Чатан қишлоққа айланди. Тинч океани уруши вақтида Япония Кадена ҳудудида учиш йўлаги қурган. 1945-йилда Окинава жанги пайтида Америка Қўшма Штатлари Ҳижа дарёси қирғоғига қўнган ва ўша учиш-қўниш йўлагини эгаллаган ва у Кадена ҳаво кучлари базасига айланган. 1948-йил 4-декабрда Америка ҳарбий ҳукумати Каденани Чатандан ажратиб, Кадена қишлоғини ташкил этган[1]. Қўшма Штатлар базадан ташқарида Кадена доирасини қурган. 1976-йил 1-январда, Окинава Япония назоратига қайтганидан тўрт йил ўтгач, Кадена шаҳарча мақомига кўтарилган[1].

Иқтисодиёти

Асосан Кадена иқтисодиёти Кадена ҳаво кучлари базаси мавжудлигига боғлиқ. Шунингдек, шаҳарчада оз миқдорда ананас ва шакарқамиш етиштирилади.

Таълими

Муниципал мактабларга қуйидагилар киради[2]:

  • Кадена ўрта мактаби (嘉手納中学校)
  • Кадена бошланғич мактаби (嘉手納小学校)
  • Яра бошланғич мактаби (屋良小学校)

Окинава префектураси таълим кенгаши Окинава Префектураси Кадена мактабини [жа] бошқаради.

ДоДЕА америкалик ходимларнинг қарамоғидагилар учун бўлган Кадена АФБ мактабларини бошқаради. Бир нечта мактаблар Кадена шаҳрида бўлмаса ҳам.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 Кадена Тоwн.
  2. ↑ „学校機関“. Кадена. Қаралди: 2022-йил 13-декабр.

Манба хатоси: <реф> таг wитҳ наме "c" дефинед ин <референcес> ис нот усед ин приор техт.
Манба хатоси: <реф> таг wитҳ наме "э" дефинед ин <референcес> ис нот усед ин приор техт.

Манба хатоси: <реф> таг wитҳ наме "поп" дефинед ин <референcес> ис нот усед ин приор техт.

Ташқи ҳаволалар