Kadir Has universiteti
Кадир Ҳас университети 1997-йилда Истанбулда тадбиркор Кадир Ҳас раҳбарлигида ташкил этилган университетдир. Бугунги кунда унинг бешта факултети, учта коллежи ва иккита академияси мавжуд бўлиб, улар Истанбулнинг турли қисмларидаги кампусларда жойлашган.
|
| |
| Асос солинган санаси | 1997-йил |
|---|---|
| Ректори | Проф. Др. Мерем Сондан Дуруканоğлу Фейиз |
| Жойлашуви |
[Истанбул]] |
| Кампуси | Cибали, Селимпаша |
| Веб-сайти | кҳас.эду.тр |
Университетни ташкил этиш ишлари 1992-йилда бошланган ва унинг расмий ташкил этилиши 1997-йил 28-майдаги 4263-сонли қонун билан амалга оширилган[1]. Университетнинг Селимпаша кампусининг қурилиши 1998-йилда бошланган ва бугунги кунда марказий кампус ҳисобланган Олтин шоҳ қирғоғидаги тарихий бинонинг реставрацияси 1999-йилда бошланган. Баҳçэлиэвлер кампуси 2001-йилда очилган.
Бакалавриат талабаларининг дарслари Олтин Шохнинг четида жойлашган ва янги қурилган замонавий бинода, олий мактаб талабаларининг дарслари эса Селимпаша кампусидаги замонавий биноларда давом этмоқда[2].
2019-йилдан бошлаб улар "Янги таълим модели" деб атайдиган таълим тизими билан дунёнинг исталган нуқтасида ишлай оладиган битирувчиларни этиштиришни мақсад қилган[3]. Университет ичида Cреативе Индустриэс Платформ (CИП) дастури мавжуд бўлиб, у талабаларнинг лойиҳаларига молиявий ёрдам ва маслаҳат бериш билан шуғулланади. Шунингдек, у барча бўлимларнинг биринчи курс талабалари “Асосий дастур” деб номланган таълим модели билан умумий таълим олишларини таъминлайди[4].
Академик бирликлар
Асосои дастур
Бу таълим модели бўлиб, ўқувчиларга ўз соҳаларидан ташқари бошқа соҳалар ҳақида ҳам билим бериш билан уларни маърифатли шахс бўлиб этиштиришни мақсад қилган. Биринчи курсни қамраб олувчи ушбу таълим моделида анъанавий имтиҳон тизими ўрнига ўқувчиларга дастурда доимий фаол бўлиши учун топшириқ ва лойиҳалар берилади. Деярли ҳар бир факултет ва ҳар бир соҳа курсларини ўз ичига олган асосий дастур талабани дунёдаги ўзгаришлар ва вазиятларга жалб қилиш ва уларга батафсил шарҳлар бериш қобилиятини оширишга қаратилган[5].
Факултетлар
- Муҳандислик ва табиий фанлар факултети
- Алоқа факултети
- Иқтисодиёт, ма'мурий ва ижтимоий фанлар факултети
- Санъат ва дизайн факултети
- Ҳуқуқ факултети
Коллежлар
- Чет тиллар мактаби
- Кадир Ҳас касб-ҳунар мактаби
- Адлия касб-ҳунар мактаби
Кампуслар
Cибали кампуси
Кадир Ҳас кампуси тарихий Текел Cибали тамаки фабрикаси[сайт ишламайди] биносида жойлашган бўлиб, 1884-йилдан бошлб кампус очилгунга қадар Текелнинг тамаки омбори ва сигарет фабрикаси сифатида фойдаланилган. Кейинчалик Университет томонидан бино асл ҳолига келтирилиб, фойдаланишга топширилди. 45 минг квадрат метрдан ортиқ ёпиқ фойдаланиш майдонига эга Кадир Ҳас кампуси ўқув хоналари, лабораториялар, Ҳас ахборот маркази, барча факултетлар, институт, Резан Ҳас музейи, ректорат ва деканатларни ўз ичига олади[6].
Селимпаша кампуси
Кадир Ҳас касб-ҳунар мактаби Селимпаша кампусида таълим беради. Силиври-Селимпаша кампусида жойлашган Кадир Ҳас касб-ҳунар мактаби, Мармара денгизи соҳилидаги 150 гектар майдонда қурилган бўлиб, замонавий ўқув хоналари, кутубхонаси, конференция зали, спорт зали ва лабораторияни ўз ичига олади[7].
Баҳчелиэвлер кампуси
Баҳчелиэвлер кампуси илгари Чет тиллар мактаби сифатида фойдаланилган. Ҳоззирда у асосий кампус орқасидаги бинога кўчирилган.
Манбалар
- ↑ „Тарих“. www.кҳас.эду.тр. 11-апрел 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-апрел 2015-йил.
- ↑ „Янги Медия Бо'лими“. 7-октябр 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-октябр 2020-йил.
- ↑ „Янги Та'лим Модели“. Кадир Ҳас Университети. 3-март 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-сентабр 2023-йил.
- ↑ „CИП“. 18-феврал 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-феврал 2021-йил.
- ↑ „Асосий Дастур“. 13-март 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-сентабр 2023-йил.
- ↑ „Бизнинг кампус“. кҳас.эду.тр. 12март 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12март 2022-йил.
- ↑ „Ҳаккıмıзда | Кадир Ҳас Меслек Йüксекокулу“ (Турк тилида). кҳвс.кҳас.эду.тр. 12-март 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-март 2022-йил.