Кадмий сулфид, CдС - сариқ ёки қизил рангли кристаллар. Гексагонал ва кубсимон модификациялари маълум. Суюқланиш температураси 1475°, зичлиги 4,824 г/см3, яримўтказгич. Сувда эримайди, консентрланган НС1, ҲНО3 ва Ҳ2СО4 таъсирида парчаланади. Кадмий ва олтингугурт буғларини ўзаро таъсир эттириш, эритмадан водород сулфид ёки натрий сулфид иштирокида чўктириш, кадмий ва олтингугурт органик бирикмаларни ўзаро таъсир эттириш усуллари билан олинади. К. с. яримўтказгич лазерларда фаол муҳит, фотоэлементлар тайёрлашда хом ашё, қуёш батареялари, фотодиодлар, люминофор, шиша, сопол ва бадиий бўёқлар тайёрлашда пигмент сифатида қўлланади. Табиатда гринокит минерали кўринишида учрайди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил