Kadmiylash
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Кадмийлаш — асосан, пўлат буюмлар сиртига 7-20 мкм қалинликда кадмий қатлами югуртириш; буюмларни коррозиядан сақлаш учун қўлланади. Электр кимёвий усул билан ва вакуум остида қопланади. Электр кимёвий кадмийлашда буюмлар кадмийнинг оддий кислотали тузлари ёки мураккаб комплексларининг сувдаги эритмасида электролиз қилиш йўли билан амалга оширилади. Вакуум остида кадмийлашда қопланадиган материал (кадмий) тўзитилади ва зарраларининг йўналтирилган оқими ҳосил қилинади, сўнгра буюм сиртига ўтиради. Самолёт, кемаларнинг энг муҳим деталлари, тропик иқлимда ишлатиладиган буюмлар кадмийланади[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |