Каэди — Мавритания жанубидаги шаҳар. Сенегал дарёси соҳилида, Сенегал давлати чегарасида жойлашган. Горгол вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 107,3 минг киши (2000). Шоссе йўллари тугуни. Дарё порти. Чорвачилик рни маркази. Гўшт комбинати бор. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қайта ишланади. Чорва моллари, жун, тери, балиқ билан савдо қилинади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил