Каф (инг . cуст анд фреигҳт — қиймат ва кира ҳақи) — халқаро савдо ишларида товар етказиб бериш ва ҳақини тўлашнинг асосий шартларидан бири. К.га кўра, товар сотувчи юкларни контракт да кўрсатилган муддатда кемага юклаб бериш, денгизда юк ташиш бўйича шартнома тузиши ва юкни манзилга етказиб бериши учун кира ҳақини тўлаши лозим. Юк етиб келган портда юкларни тушириш ҳаражатларини ҳаридор тўлайди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил