Кафа
Мамлакат Украина

Кафа ёки Феодосия — Украинанинг Қрим Республикасидаги шаҳар. Қрим ярим оролнинг жануб-шарқий соҳилида. Симферополдан 116 км шарқса. Қора денгиз бўйидаги порт, темир йўл стансияси, балнеологик иклим курорти. Аҳолиси 75 минг киши чамасида (2001).

Кафага милоддан аввалги ВИ асрнинг ўрталарида асос солинган. Иккинчи жаҳон урушидан кейин шаҳар қайта тикланди, курорт марказларидан бирига айланди. Ёзи иссиқ, қиши илиқ, йилига 360 мм ёғин тушади. Даволаш воситалари: иклим, денгизда чўмилиш, минерал булоқ сувларидан ичиш, Ажикўл балчиғи. Шаҳарда озиқ-овқат (сут, тамаки ва бошқа заводлар), қурилиш материаллари, метадлсозлик саноати мавжуд. Мебел, офсет, ўйинчоқ фабрикалари бор. Ўлкашунослик музейи, И. К. Айвазовский номидаги (Ф.да туғилган) картиналар галереяси, рус ёзувчиси А.С. Гриннинг адабиймемориал музейи фаолият кўрсатади. 14—15 а.ларга оид генуяликлар қалъаси қолдиклари, Иоанн Предтеча, Стефан, Архангеллар, Сергий черковлари (ҳаммаси ХИИИ—ХИВ асрлар), Муфтий Жоме масжиди (ХВИИ аср) каби меъморий ёдгорликлари сақланган.