Кафр Ҳамраҳ (арабча: كفر حمرة‎‎, шунингдек Кфар Ҳамра) Сурия шимолида жойлашган қишлоқ. Маъмурий жиҳатдан Ҳалаб муҳофазаси таркибига киради. Ҳалабнинг шимоли-ғарбий чеккасида жойлашган. Шимолда ноҳия маъмурий маркази Ҳурайтан, шимоли-ғарбда Анадан, ғарбда эса Мааррат ал-Атиқ ва Бабис билан чегарадош. Сурия Марказий Статистика Бюроси (CБС) маълумотларига кўра, 2004-йил аҳолини рўйхатга олишда Кафр Ҳамраҳ аҳолиси 10 696 кишини ташкил қилган[1].

Кафр Ҳамраҳ

كفر حمرة
Шаҳарча
Мамлакат Сурия
Муҳофаза Ҳалаб
Округ Симеон тоғи округи
Ноҳия Ҳурайтан
Аҳолиси
 (2004)
10 696[1]
Вақт минтақаси УТCЕЭТ +2; +3

Ўтмишда қишлоқда жуда гўзал бинолар мавжуд бўлиб, бир нечта бадавлат оилалар шу қишлоқда истиқомат қиларди. Қишлоқда қурилган виллалар Рим услубидаги ҳашаматли иншоотлар бўлган. Ўша вақтлар истиқомат қилган оилалар кўчмас мулк соҳасида ишлаган. Ҳудудда бир қанча компаниялар ва саноат муассасалари ишлаган[2].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Генерал Cенсус оф Популатион анд Ҳоусинг 2004 (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-03-17 санасида архивланган). Сйриа Cентрал Буреау оф Статистиcс (CБС). Алеппо Говернорате. (арабча)
  2. ↑ „Кафр Ҳамраҳ“, Wикипедиа (немисча), 2020-08-15, қаралди: 2020-12-21