Kafr Taxarim
Кафр Тахарим (арабча: كَفْر تَخَارِيم, шунингдек, Кафар Тахареэм ёки Кфар Тахарам) – Сурия шимоли-ғарбидаги шаҳарча. Маъмурий жиҳатдан Идлиб муҳофазаси таркибига киради. Идлиб шимолида жойлашган. Шимолда Ҳарем, шимоли-ғарбда Салқин, ғарбда Абу Талҳа, жанубда эса Арманаз билан чегарадош. Сурия Марказий Статистика Бюроси (CБС) маълумотларига кўра, 2004-йил аҳолини рўйхатга олишда Кафр Тахарим аҳолиси 10 084 кишини ташкил қилган[1]. Шаҳарча ўнта қишлоқни ўз ичига олган ҳамда 14 772 нафар аҳоли истиқомат қиладиган Кафр Тахарим ноҳиясининг маъмурий маркази ҳам ҳисобланади. Аҳолиси суннийлардан иборат[2].
Кафр Тахарим كفر تخاريم | |
|---|---|
| Шаҳарча | |
| Мамлакат | Сурия |
| Муҳофаза | Идлиб |
| Округ | Ҳарем округи |
| Ноҳия | Кафр Тахарим ноҳияси |
| Аҳолиси (2004) |
10 084[1] |
| Вақт минтақаси | УТCЕЭТ +2; +3 |
Тарихи
Ҳалаб минтақасида 1919-йилда франсузларга қарши сурия миллатчилигига етакчилик қилган Иброҳим Ҳанану Кафр Тахаримда туғилган. Ҳанану Сурия Миллий Конгрессида вакили бўлган шаҳарча қўзғолон учун таянч нуқтаси вазифасини ўташи керак эди[3]. 1958-йилда Кафр Тахарим муниципал кенгаши ҳукумат тайинлаган муниципал қўмита билан алмаштирилди[4].
Кафр Тахарим Суриядаги Башар Асад ҳукуматига қарши қўзғолон даврида ҳукуматга қарши намойишлар майдони бўлиб, кўп марта зўравонлик содир этилган. 2011-йил 1-августда Суриянинг Маҳаллий мувофиқлаштириш қўмиталари мухолифат фаоллари хабар беришича, шаҳарнинг 175 нафардан ортиқ аҳолиси хавфсизлик кучлари ва ҳукуматпараст милиция томонидан уйма-уй қидирув пайтида ҳибсга олинган. Улар омма олдида калтаклангандан сўнг турли хавфсизлик бўлимларининг қамоқхоналарига жўнатилган[5]. 2012-йил 1-октябрдаги Сурия армияси билан қуролли тўнашув давомида Кафр Тахаримда уч нафар исёнчи ўлдирилгани хабар қилинган[6].
2020-йил 26-октябр куни Россия ҳарбий самолётлари Кафр Тахарим яқинида жойлашган Туркия қўлловидаги Файлақ аш-Шом исёнчи гуруҳининг ўқув лагерини нишонга олди. Зарба натижасида 78 нафар жангчи ҳалок бўлди, яна 100 нафардан ортиғи яраланди. Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси раҳбари зарбани ўт очишни тўхтатиш бошланганидан кейинги энг оғир ҳужум деб атади[7][8][9].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Генерал Cенсус оф Популатион анд Ҳоусинг 2004 (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-03-13 санасида архивланган). Сйриа Cентрал Буреау оф Статистиcс (CБС). Идлиб Говернорате. (арабча)
- ↑ Боулангер, 1966, п. 479.
- ↑ Гелвин, 1999, пп. 133–134.
- ↑ Даилй Репорт: Фореигн Радио Броадcасц, Иссуэс 191–195. Унитед Статес: Фореигн Броадcаст Сервиcе, 1958.
- ↑ Ассад wарнс агаинст фореигн интервентион. Ал Жазеэра Энглиш. 2011-08-01.
- ↑ Сйриа аир стрике киллс 21 ин Идлиб: wатчдог. Агенcе Франcе Пресс. 2012-11-01.
- ↑ „Руссиан аир стрикес килл дозенс оф Туркиш-баcкед ребелс ин Сйриа, монитор сайс“. Франcе24 (2020-йил 26-октябр).
- ↑ „Руссиан аирстрикес килл Туркиш-баcкед ребелс ин Сйриа“. Деуцче Wелле (2020-йил 26-октябр).
- ↑ „Аир стрикес он Сйриан ребел cамп килл ат леаст 35 пеопле - соурcес“. Реутерс (2020-йил 26-октябр).
Адабиётлар
- Тҳе Миддле Эаст, Лебанон, Сйриа, Жордан, Ирақ, Иран Боулангер, Роберт: . Ҳачетте, 1966.
- Гелвин, Жамес Л.. Дивидед Лоялтиэс: Натионалисм анд Масс Политиcс ин Сйриа ат тҳе Cлосе оф Эмпире. Университй оф Cалифорниа Пресс, 1999. ИСБН 0520210700.