Kaftin
Кафтин (арабча: كفتين, шунингдек, Кефтин ёки Кафтайн) – Сурия шимолидаги қишлоқ. Маъмурий жиҳатдан Идлиб муҳофазаси таркибига киради. Идлиб шимоли-ғарбида ҳамда Аъла тоғининг жанубий ёнбағрида жойлашган. Шимолда Килли, шарқда Ҳизано, жануби-шарқда Кафр Яҳмул, жанубда Мааррат ал-Ихван, жануби-ғарбда Ҳарбаноуш, шимоли-ғарбда эса Қурқания билан чегарадош. Сурия Марказий Статистика Бюроси (CБС) маълумотларига кўра, 2004-йил аҳолини рўйхатга олишда Кафтин аҳолиси 2 346 кишини ташкил қилган[1]. Қишлоқ Сурия шимолида жойлашган оз сонли дарзий қишлоқларидан бири бўлиб, аҳолиси асосан дарзийлар жамоаси аъзоларидир[2][3]. Кафтин аҳолиси асосан қишлоқ хўжалиги билан шуғулланади. Асосий экинлар зайтун ва зира[3].
Кафтин كفتين | |
|---|---|
| Қишлоқ | |
| Мамлакат | Сурия |
| Муҳофаза | Идлиб |
| Округ | Идлиб округи |
| Ноҳия | Мааррат Мисрин |
| Аҳолиси (2004) |
2 346[1] |
| Вақт минтақаси | УТCЕЭТ +2; +3 |
Тарихи
Усмонийлар даври
Сўнгги Усмонийлар даври, 1840-йиллар охирида Кафтин Абу Шариф Насиф исмли шайх (маҳаллий раҳбар) бошчилигидаги дарзийлар қишлоғи бўлган. Ўша вақтда Аъла тоғида бир вақтлар йирик жамоа бўлган дарзийларнинг аксарият қисми 19-аср бошларида икки мусулмон қишлоғи бўлган Кафр Тахарим ва Арманаз ўртасидаги низога аралашиб, ҳудудни тарк этган эди. Кучсизроқ мусулмон гуруҳ ҳудуддаги дарзийлар орасида бошпана топган эди. Шу сабабли, дарзийлар кучлироқ мусулмон қишлоғига ҳужум бошлади. Бироқ, орадам кўп вақт ўтмай, икки мусулмон гуруҳи сулҳ эълон қилгач, Антиохиядан келган мусулмон жангчилари билан биргаликда Аъла тоғидаги дарзийларга ҳужум қилишди. Дарзийлар узил-кесил мағлубиятга учраб, уларнинг шайхи ўлдирилгач, Ливан тоғи, Ҳаврон ва Дамашқ томон оммавий қочиш бошланди. 19-аср ўрталарида кам сонли дарзийлар Кафтин ва Аъла тоғига қайтиб келишди[4].
Кафтин ҳар йили минглаб оқ каптарлар кўпайтириладиган кўплаб каптархоналари билан ажралиб турарди[5]. 1790-йилларда инглиз сайёҳи Wиллиам Георге Броwне ушбу уйларни „ажойиб“ деб таърифлаган[6]. Ёш каптарлар уча оладиган бўлгач, уларни йиғиб, яқин атрофдаги қишлоқлар ва Ҳалаб бозорларига етказиб беришар эди. У ерларда каптарлар қимматбаҳо маҳсулот сифатида сотиларди[5][6]. Каптархоналар баланд ва тор бинолар бўлиб, баъзилари 15 метрдан баландроқ бўлган. Уларнинг сони 72 та эди, аммо ўша пайтдаёқ кўпчилиги вайронага айланиб бўлган эди[5].
1875-йил ноябр ойида Кафтин аҳолиси Ҳалабдаги Британия консулига мурожаат қилиб, Ҳалаб вилоятидаги Усмоний маъмуриятига аралашув сўралган петиция юборди. Улар Усмоний маъмуриятини авлодлар давомида солиқларни тўлаган ҳамда зайтун дарахтлари эккан мулкларини тортиб олиб, сотиб юборишда айблаган эдилар[7].
Сурия фуқаролар уруши
Сурия фуқаролар уруши даврида Кафтиннинг маҳаллий аҳолиси ички қочқинлар учун бошпана берган. Идлиб вилояти (Идлиб ва кичик ҳудудлар бундан мустасно) асосан мухолифат назорати остида бўлса-да, Озод Сурия армияси (ОСА) Кафтин ёки бошқа дарзийлар қишлоқларига кирмаган. Чунки қишлоқлар можарода бетарафликни сақлаб қолиб, қўшни шаҳарлардан кўчирилган кўплаб оилаларни қабул қилган. Бироқ, 2013-йил охирига келиб, Ироқ ва Шом Ислом давлати (ИСҲИД) салафий-жиҳодчи ташкилоти жангарилари асосан ОСА устидан ҳукмронлик қила бошлагач, Кафтинни ҳудуддаги бошқа дарзий қишлоқлари билан бирга эгаллаб олдилар. Қайд этилишича, улар аҳолидан ибодатхоналарни масжидга айлантириш ва мўйловларини қисқартириш орқали исломни қабул қилишни талаб қилган[3].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Генерал Cенсус оф Популатион анд Ҳоусинг 2004 (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-02-06 санасида архивланган). Сйриа Cентрал Буреау оф Статистиcс (CБС). Идлиб Говернорате. Арчивед ат. (арабча)
- ↑ Салиби, 2005, п. 179.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 Чоуфи, Фирас. Сйриа: ИСИС Импосес ‘Шариаъ он Идлиб’с Друзе (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-05-20 санасида архивланган). Ал-Акҳбар. 2013-12-23.
- ↑ Библиотҳеcа Саcра, 1848, пп. 664-665.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 Библиотҳеcа Саcра, 1848, п. 666.
- ↑ 6,0 6,1 Броwне, 1806, п. 439.
- ↑ Фирро, 1992, п. 166.
Адабиётлар
- Броwне, Wиллиам Георге. Травелс ин Африcа, Эгйпт, анд Сйриа, фром тҳе Еар 1792 то 1798. Т. Cаделл анд W. Давиэс, 1806.
- Эдwардс, Б. Б.. Библиотҳеcа Саcра. Даллас Тҳеологиcал Семинарй, 1848.
- Фирро, Каис. А Ҳисторй оф тҳе Друзес. БРИЛЛ, 1992. ИСБН 9004094377.
- Камал, Салиби. Тҳе Друзе: Реалитиэс & Перcептионс. Друзе Ҳеритаге Фоундатион, 2005. ИСБН 1904850065.