Файл:Чаптер 18, Ал-Каҳф (Мураттал) - Реcитатион оф тҳе Ҳолй Қур'ан.мп3 Каҳф сураси (арабча: سورة الكهف‎‎, номининг маъноси — Ғор[8][9]) — Қуръоннинг 18-сураси. Маккий суралардан бири, 110 оятдан иборат. Бу сура Қуръоннинг 293–304[10]-саҳифасида ва 15-16-жузида жойлашган. 69-бўлиб нозил бўлган.

Марям ←   18–сура  → Исро
Каҳф сураси — سورة الكهف
Qurʼon nusxalaridan biridagi Kahf surasi sarlavhasi. Yuqorida oʻngdan: 1. Oyati 110, 2. Markazda qizil rangda sura tartib raqami 18, qora rangda - Kahf surasi va Makkiy, qizil rangda nozil boʻlgan tartibi - 69, 3. Rukuʼsi soni - 12; Pastda oʻngdan: 1. Sura:Makkiy, 2. Tilovat tartibi:18, 3. Nozil boʻlish tartibi:69, 4. Rukuʼsi:12, 5. Oyati:110, 6. Porasi (Juzi):15-16 deb koʻrsatilgan.

Суранинг арабча матни
Номининг маъноси Ғор[1][2]
Таснифи Маккий сура[3]
Статистика
Саҳифаси 293–304[4]
Жуз 15-16
Сура рақами 18
Оятлар сони 110
Сажда ояти йўқ
Рукуълар сони 12[5]
Муқаттаот ҳарфлари йўқ[6]
Сўзлар сони 1583
Ҳарфлар сони 6425
Нозил бўлиш тартиби 69[7]

Арабча матни ар.wикисоурcе.оргда
танзил.нетда
Таржималари ҚуранАcадемй.орг
қуран.узда
Тиловат тартиби
Марям сураси  Keyingisi 18 Oldingisi  Исро сураси
Нозил бўлиш тартиби
Наҳл сураси   Keyingisi 69 Oldingisi  Ғошия сураси
                                   

Асосий маъноси

Сурада кишиларнинг Аллоҳ таолога бўлган иймон-эътиқодларини мустаҳкамлаш учун энг гўзал, ибратли қиссалардан учтаси сўйлаб берилади.

Улардан биринчиси "Ас'ҳобул-Каҳф" қиссаси бўлиб, унда золим ҳоким истибдодидан дин-у иймонларини сақлаб қолиш учун ўз жонларини фидо қилган йигитларнинг бир каҳфга - ғорга паноҳ тортиб киришиб, у жойда уч юз йил қолиб кетишгани ҳақида ҳикоя қилинади. Суранинг "Каҳф" — "Ғор" деб номланишига сабаб ҳам шудир.

Иккинчи қисса Мусо ва Хизр пайғамбарлар қиссаларидирки, унда Мусо алайҳиссаломнинг илм йўлидаги хокисорликлари, Хизир алайҳиссаломнинг бошқа пайғамбарларга берилмаган ғойибдан огоҳлик неъматига муяссар бўлганликлари тўғрисидаги лавҳалар илоҳий қалам билан баён этилади. Учинчи қиссада Аллоҳ таолонинг марҳамати билан бутун дунёни ўз ҳукмида тутиш шарафига ноил бўлган, адолат ва тақвода беназир буюк шоҳ Зулқарнайн, у кишининг фатҳ-юришлари хусусида сўз юритилади.

Яна бу сурадан мол-у давлат ғурурланишга арзимайдиган нарсалар экани, умуман бу ҳаёти дунё ўткинчи – бебақолиги ҳақида айтилган бир қанча ибратли мисоллар ҳам жой олгандир.

Манбалар

  1. ↑ Қуръони Карим таржимаси ва шарҳи. Абдулазиз Мансур
  2. ↑ Қуръони Карим маънолари таржимаси. Алоуддин Мансур
  3. ↑ Қуръонда кўрсатилган тасниф.
  4. ↑ 604 саҳифали Қуръонда.
  5. ↑ Юқоридаги сура сарлавҳасининг тасвиридан олинган.
  6. ↑ Қуръондан кўрилган.
  7. ↑ Юқоридаги сура сарлавҳасининг тасвиридан олинган.
  8. ↑ Қуръони Карим таржимаси ва шарҳи. Абдулазиз Мансур
  9. ↑ Қуръони Карим маънолари таржимаси. Алоуддин Мансур
  10. ↑ 604 саҳифали Қуръонда.