Какайди — Ўзбекистон Республикаси Жарқўрғон туманидаги шаҳарча (1942 йилдан). Какайди нефт кони ишчилар шаҳарчаси негизида ташкил топган. Вилоят ҳудудининг жан.да, Сурхондарёнинг чап кўҳна қайири (террасаси)да, Какайди канали бўйида жойлашган. Жарқўрғон темир йўл стансиясидан 15 км. Аҳолиси 6,5 минг кишини ташкил этади (2002). Умумий таълим мактаби, касб-ҳунар коллежи, касалхона, деққон бо-зори, автокорхона, маданият ва истироҳат боғи, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор. К. билан вилоят маркази Термиз ш. орасида автобус қатнайди.[1]

Какайди
шаҳарча
37°34′43″Н 67°30′23″Э / 37.57861°Н 67.50639°Э / 37.57861; 67.50639
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Сурхондарё вилояти
туман Жарқўрғон тумани
Қачондан бери шаҳарча 1942-йил
Аҳолиси
 (2002)
6,5 минг киши
Вақт минтақаси УТC+5
Телефон коди +998
Kakaydi xaritada
Kakaydi
Какайди

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил