Какофония (юн. какос — ёмон ва пҳоне — товуш) — мусиқа товушларининг тартибсиз бирикуви. Одатда, товушларнинг тасодифий қўшилишидан ҳосил бўлади. Бироқ, мусиқий авангардизм (мас, алеаторика) намояндалари ўз асарларида К. элементларидан онгли равишда бадиий мақсадда фойдаланишади (Г. Коэлл, Ж. Кейж, П. Булез, Я. Ксенакис ва б.). ХХ асрнинг 70-й.ларидан бошлаб баъзи Ўзбекистон композиторларининг театр ва, айниқса, кино учун ёзган мусиқаларида ҳам учрайди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил