Kal
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Кал, парша, фавус — терининг замбуруғ касаллиги; кўпинча бошнинг сочли қисми, тери ва тирноқ зарарланади. Соғлом одамга бемордан ёки унинг буюмлари (бош кийими, тароғи ва бошқалар)дан фойдаланганда, баъзан ҳайвонлар (мушук, каламуш, сичқон ва бошқалар)дан юқиши мумкин. Аксарият, ёш болалар касалланади. Дастлаб бошнинг сочли қисмида катта-кичик, сарғиш қасмоқ босган жойлар учрайди. К. замбуруғлари соч халтачаси ва сочга зарар етказади. Соч хира тортиб, чанг босганга ўхшайди, кулранг тусга киради, мўрт бўлиб қолиб, тўкила бошлайди. Кейинчалик оқиш кепакка ўхшаган пўстчалар ёки сарғимтир қасмоқ билан қопланади. Қасмоқ кун сайин кўпая бориб, бошни бутунлай қоплаб олиши, баъзан қобиқ ости йиринг бойлаши мумкин. Вақтида даво қилинмаса, қасмоқ остидаги тери чандиққа айланиб, умрбод соч чиқмайди. Бемор бошини қашиши натижасида К. замбуруғлари тирноққа ва улар орқали терининг бошқа қисмларига ҳам юқиши мумкин. Тери касалланганда гавданинг турли қисмида қасмоқ босган жойлар пайдо бўлади. Касалланган тирноқ қалин тортади, дағаллашади, бора-бора юмшаб, уваланиб кетади. Касалликнинг олдини олиш учун гигиена қоидаларига қатий риоя қилиш талаб этилади. Беморни соғлом кишилардан ажратиб, асосан, касалхонада даволанади.
Ит, мушук, сичқон, қушлар, сичқонсимонлар, баъзан от ва қорамолларнинг ҳам К. билан офиши кузатилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |