"КАЛ" — ўзбек халқ достон ва эртакларидаги ижобий қаҳрамон. Ҳаётда хўрланган, кулгили ҳисобланган "К." ўзининг топқирлиги, донишмандлиги, кишиларга ҳамдардлиги билан халқ меҳрини қозонган. У афсонавий ёвуз куч (аждар, ялмоғиз, дев ва б.)ларни ҳам, реал салбий куч (хон, подшо, бой, савдогар, қози ва б.)ларни ҳам енгади. "К" достонларда Жанжалкал, Айноқ, Жайноқ, Эрсак ва Терсак; эртак ва халқ драмаларида эса Полвон Качал номлари билан юритилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил