Kalavrita
Калаврита (юнонча: Καλάβρυτα) — Грециядаги кичик шаҳарча. Денгиз сатҳидан 764 метр баландликдаги Ахеянинг тоғли қисмида, Ароания тизмасининг ён бағирларида жойлашган. У Пелопоннес ярим оролининг шимолий қисмида, Афинадан 142 километр г'арбда ва Патрадан 41 километр жануби-шарқда жойлашган. Г'арбий Грециянинг чеккасидаги Ахеянинг периферик бирлигидаги худди шу номдаги жамоанинг ма'мурий маркази ҳисобланади. Аҳолиси: 2011-йилги аҳолини ро'йхатга олиш ма'лумотларига ко'ра 1674 кишини ташкил этади.
Клаврита | |
|---|---|
|
| |
| Мамлакат | Греция |
| {{{туман_тури}}} | Ахея |
| Майдон | 66,399 км2 (25,637 кв ми) |
| Маркази баландлиги | 764 м |
| Аҳолиси (2011-йил) |
1 674 киши |
| Миллий таркиб | Юнонлар |
| Конфессиявий таркиб | Ортодокслар |
| Телефон коди | +30 2694 |
| Почта индекс(лар)и | 25001 |
Тарихи
Калаврита қадимги Аркад аҳоли пункти Кинефи (Κυναίθη) о'рнида қурилган. Тахминларга ко'ра, шаҳар о'з номини ХИИИ асрдаги франклар ҳукмронлиги даврида, шаҳар ахей князлигининг 12 баронидан бирига тегишли бо'лган - барон Отона де Турне қароргоҳи бо'лганида асос солинган бо'либ, у харобалар устига қурилган қал'а ҳисобланади. Мореан йилномасида франсузча талаффузга ко'ра, у Cаловрате деб аталади. 1430-йилда Калаврита Томас Палаиологос бошчилигидаги бо'линган учта мустақил Византия деспотатларидан бирининг марказига айланади. Икки йил о'тгач, Константин Палаиологос Калавританинг деспотига айланди ва 1443-йилгача шундай қолади.
Калаврита 1770 ва 1821-йилларда Греция мустақиллиги учун курашда қатнашган[1]. Дастлаб, эски Патра митрополити Парфениус минтақа аҳолисини қо'зг'олонга чақиради. Ва 1821-йилда Санкт-Лавра Калаврита монастири бу минтақада бо'лган Пелопоннес ҳукмдорларига қарши қо'зг'олонни бошлади. 1821-йил март ойидан бошлаб Калавритада туркларга қарши мунтазам қо'зг'олонлар бошланади. Калаврита аҳолисининг итоацизлиги туфайли турклар шаҳарни икки марта, 1826 ва 1827-йилларда ёқиб юборишади. 1829-йилда шаҳарга ташриф буюрган америкалик протестант миссионер шаҳардаги катта вайронагарчиликлар ҳақида гапиради, лекин шаҳарда ба'зи бинолар ҳам сақланиб қолганлигини та'кидлашади. 1836-йилдаги ма'мурий ма'лумотларда Калаврита Кинефа номи билан тилга олинади.
Калаврита қирг'ини

Калаврита Грециядаги немис истилоси даврида қаттиқ репрессияга учраган жойлардан бири эди. 1943-йил 13-декабрда немис армияси шаҳарнинг деярли барча эркак аҳолисини отиб ташлайди ва шаҳарни ёқиб юборишади.
Турли манбалар репрессия натижасида вафот этганлар сони бо'йича қарама-қарши ма'лумотларни тақдим этади, аммо ко'пчилик манбалар 800 га яқин аҳоли о'лдирилгани ҳақиқатга яқин дея тахмин қилишади.
Калаврита бугун
Бугунги кунда шаҳар Пелопоннесдаги энг муҳим сайёҳлик марказларидан бири ҳисобланади. Қишда ко'плаб сайёҳлар бу ерга маҳаллий тог'лар ёнбаг'ирларида чанг'ида юриш учун ташриф буюришади. Грециядаги мавжуд энг йирик чанг'и марказларидан бири Калаврит ҳудудида жойлашган. Сайёҳлар бошқа туристик диққатга сазовор жойларга Муқаддас Лавра ва Мега Спилео монастирлари, шунингдек, маҳаллий табиат ёдгорликларига боришади. Шунингдек Кастрия қишлог'и яқинидаги "Ко'ллар г'ори" ва Воураикос дарёси дараси ва у орқали о'тувчи машҳур темир ё'л ҳам сайёҳлар орасида машҳур.
Калаврита - Диакоптон Раф темир ё'ллари

Раф темир ё'ли 1895-йилда қурилган ва Коринф ко'рфази соҳилидаги Диакоптон шаҳри ва Калавритани бог'лаш учун мо'лжалланган эди. Бу йўл релефининг мураккаблиги ва йўлнинг баландлиги баланд бўлгани учун ўз даврининг энг мураккаб лойиҳаларидан бири бўлган. Ҳозирда бу темир ё'л Грециядаги энг баланд темир ё'л ҳисобланади. Поезднинг катта қиялиги бо'лган ё'лда ҳаракатланишини та'минлаш учун қиялик бурчаги 10% дан ортиқ бо'лган участкаларда учинчи тишли релс о'рнатилган. Темир йўл бутун узунлиги бўйлаб умумий узунлиги 22 километр бўлган кўплаб кўприклар, даралар ва туннеллардан ўтади.
Калаврита ҳамжамияти
Калавританинг коммунал жамоаси умумий олтита аҳоли пункти ва Муқаддас Лавра монастирини о'з ичига қамраб олади. Аҳолиси: 2011-йилги аҳолини ро'йхатга олиш ма'лумотларига ко'ра 1829 киши ҳисобланади. Майдони 66 399 квадрат километрни ташкил этади.
| Аҳоли пунктлари номи | Аҳоли сони |
|---|---|
| Авлон | 31 |
| Врахнион | 13 |
| Калаврита | 1674 |
| Крастики | 54 |
| Муқаддас Лавра Монастири | 10 |
| Сувардон | 38 |
| Стаси-Кирпинис | 9 |
Аҳоли
| Йил | Аҳоли сони |
|---|---|
| 1991-йил | 1848 [2] |
| 2001-йил | 1679 [2] |
| 2011-йил | 1674 |
Ҳаволалар
- ↑ „Σάθας Κωνσταντίνος, Τουρκοκρατουμένη Ελλάς. Иστορικόν δοκίμιον περί των προς αποτίναξιν του Οθωμανικού ζυγού επαναστάσεων του Ελληνικού Έθνους (1453—1821), 1869, σελ. 492, 493“. 2015-йил 16-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 16-феврал.
- ↑ 2,0 2,1 „Μόνιμος και Πραγματικός Πληθυσμός της Ελλάδος. Σύνολο Ελλάδος, νομοί, δήμοι/κοινότητες, δημοτικα/κοινοτικά διαμερίσμα και οικισμοί. Απογραφές πληθυσμού 2001 και 1991“ (эл). Ελληνική Στατιστική Αρχή. 2006-йил 16-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 22-июн.