Калба тизмаси — Олтойнинг жануби-ғарбидаги тоғ тизмаси. Қозоғистоннинг Шарқий Қозоғистон вилоятида. Узунлиги 400 км. Асосан, паст тоғ массивларидан иборат бўлиб, шарқида бал. 1300—1500 м (энг баланд жойи 1608 м), ғарбида 450—700 м. К.т. палеозой сланецлари, қумтош ва интрузив жинслардан (асосан, гранитлардан) таркиб топган. Олтин ва полиметалл руда конлари бор.

800—1200 м баландликкача дашт ўсимликлари ўсади, ундан баландда сийрак қарағай ва қайин-тоғ тераги ўрмонлари, энг баланд чўққиларида дашт субалп ўтлоклари мавжуд. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил