Kalbajar tumani
| Туман | |
|---|---|
| Таркибида | Калбажар – Лачин иқтисодий раёни |
| Маъмурий маркази | Калбажар |
| Асос солинган санаси | 8 авқуст 1930 |
| Туман раҳбари | Оқил Содıқ о’ğли Маммадов |
| Аҳоли | 93 100 |
| Майдони |
3 050[1] км² (27,9 %) |
| Вақт минтақаси | УТC+04:00 |
| Код ИСО 3166-2 | АЗ-АГМ |
| Телефон коди | +994 26 |
| Почта индекси | АЗ 3200 |
| Автомобил рақами коди | 32 |
| Расмий сайти | келбеcер-иҳ.гов.аз |
| Харитада | |
|
| |
|
| |
| 40°06′24″Н 46°02′17″Э / 40.10667°Н 46.03806°Э | |
Калбажар тумани (озарб. Кəлбəcəр раёну) — Озарбайжон Республикасıдаги маъмурий ҳудудлардан бири. Маъмурий маркази Калбажар шаҳридир.
Калбажар шаҳри 1930 йил 8 авқустда маъмурий раён мақомини олган. 1993-йилда Арманистон Республикасı Қуролли Кучлари томонидан ишғол қилинган.[2][3][4][5]
2020 йил 10-ноябрда имзоланган тинчлик шартномасига биноан, 25-ноябр куни Арманистон қуролли кучлари Калбажар туманини бўшатиб, Озарбайжон қуролли кучларига топширди.[6]
2020 йил 15 ноябрда Калбажар тумани оккупациядан озод қилинди. Баёнотга кўра, 15 ноябрда топширишга қарор қилинди, аммо Арманистон томонининг Россия воситасида Озарбайжондан илтимосига кўра бу муддат 25 ноябргача узайтирилди. Бунинг сабаби ҳудуд релефининг мураккаблиги, майдонининг катталиги ва гуманизмдир. [7] [8]
Мағлубиятга рози бўла олмаган Арманистон аҳолиси минтақада Озарбайжонга қарши экологик террористик ҳаракатларни амалга оширди, ҳудудни тарк этган арманлар уйлар ҳамда ўрмонларни ёқиб юборишди.[9]
Ниҳоят, 2020 йил 25 ноябр куни 10-ноябрда имзоланган уч томонлама Баёнотга биноан Калбажар вилояти ишғолдан озод қилинди, Озарбайжон Республикаси Қуролли Кучлари минтақага кириб, назоратни ўз қўлига олди.
Тарихи


„Калбажар“ топонимининг келиб чиқиши қадим турк тилида (дастлаб Калбажар Кевличер шаклида ишлатилган) „дарё устидаги қалъа“ маъносини англатади. Кевли „дарёнинг усти“, çэр/cар „қалъа“ маъносини англатади. Яшаш минтақаси сифатида Тартар дарёси бўйида чизиқ бўйлаб қадимий сунъий ғорлар мавжуд бўлган. Шунга кўра мутахассислар шаҳарнинг топонимини кевил/кавл ва қадим турк тилларидаки жар (қоя) компонентлари билан боғлайдилар.
Калбажардаги барча қабила топонимларнинг келиб чиқиши қадим турк тилига бориб тақалади. Қадимги турк қабилаларининг бир нечта номи ҳали ҳам бу топонимларда яшаб келмоқда.
Калбажар энг қадимги инсон яшаган масканларидан биридир. Бу ҳудудда ибтидоий одамларнинг пайдо бўлиши тўртинчи геологик даврига тўғри келади. Бу давр эса 4 миллион йилдан ортıқ бир тарих демакдир. Калбажардаки ғорларда олиб борилган археологик тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ибтидоий одам учун зарур бўлган меҳнат қуроллари ҳам шу ерда яратилган.
Калбажар ҳудудида 30 минг йилдан кўп тарихни ўз ичига олган қадим яшаш масканлари, 6 минг йил ёшга тенг бўлган қоя тасвирлари, қадимий турк алифбоси шаклдаги нақшлар топилган. Бу ердаги тош обидалар Шимолий Озарбайжонда ўрта аср турк даври, оташпарастлигининг, христианлıгининг, ВИИ асрдан эса İсломнıнг ёйилиши даврларида яратилган.
Калбажарда „Турк қабристони“ деб аталадиган бир неча қадим мозорлар бор. Буларнıнг энг каттаси Тиркешаванд, Калбажар, Зар ва б. кентлари ҳудудида жойлашган. Қабристонлар турли асрларга тегишли бўлиб, шакли ва ҳажми билан бир-биридан фарқ қилади.
İлк инсон маскани
Ҳудуди 1936 квадрат километр, 60 минг аҳолиси, 128 кенти бўлган Калбажар раёни қадимий тарихи, бой маданияти, кўп асрлик тарихий обидалари билан ном қозонган. Бу ер арманилар томонидан ишғол қилинганидан сўнг тарихий обидаларнинг аксарияти вайрон этилди. Бу маданий обидалар қуйидагилар: Ванг кенти ҳудудидаги Албан ибодатхонаси, Чаракдар кентидаги Албан черкови (Ҳасан Камол черкови), Қанлıкенд ҳудудидаги Лўк қал’асı, Қорачанлı кентидаги Улухан қал’асı, Тартар дарёсининг Буланıқ дарёси билан қўшилган жойида бунёд этилган Албан черкови, Қалабўйни кентидаги Қалабўйни қал’асı, Жомард кендидаги Жомард қал’асı, Жамıшли кентидаги Кешикчи қал’асı, Калбажар шаҳридаги масжид, Башлıбел кентидги масжид, Отақли кентидаги масжид, Союқбулоқ кентидаги Тартар дарёси устидаги Тоğлıтош кўприги, Калбажар Тарих-ўлкашунослик музейи, Ошиқ Шамшир номли маданият уйи, Сайидли яйловидаги Сейид Асадуллоҳ зиёратгоҳи.
Калбажарда Зар очиқ ҳудудда олиб борилган археологик қазишмалардан шу нарса маълум бўлдики, ибтидоий одамлар бу ерларни ўзларига макон қилган. Бу ерлардан қадимги тошдан ясалган меҳнат қуроллари топилган. Унинг қадимий тарихи эрамıздан аввалги ИВ мингйилликнинг охири-ИИИ мингйилликнинг бошларига тўғри келиб, у бронза даври ёки Кур-Араз маданияти деб номланади. Ушбу маданиятнинг асосий таркибий қисми ва тарқалиши Кур-Араз текисликидир. Бу даврда аҳоли деҳқончилик билан шуғулланган, тоғли ҳудудларда эса чорвачилик ҳам ривожланган. Янги ҳайвон турларини қўлга ўргатилди, от меҳнатидан фойдаланила бошланди. Бу эса меҳнат унумдорлигини ошишига муҳим аҳамият касб этди. Кур-араз маданиятидан сўнгги босқичида Озарбайжоннинг бутун тоғли зоналарида (Хошбулоқ қўрғони ва Холазак(Калбажар), Истису яйловларидаги яшаш масканлари) яшаш масканлари барҳам топди. Ўрта бронза даври Озарбайжонда қадимги инсониятнинг гуллаб яшнаган даври сифатида эътироф этилади. Бу даврга оид сопол буюмларга солинган нақшлар буни тасдиқлайди. Қобустон (Буюктош, ЙАзлитепа), Галинқалъа ва Калбажарнинг бошқа ҳудудларида (Қочдошда) қоятош расмларидаги ҳайвонлар олами тасвири, базм ва ов саҳналари, Магия (шомонлик) тасвирланган. Калбажар энг қадимги инсонлар яшаган масканлардан биридир. Бу ерларнинг илк инсонларнинг яшаш маскани эканлигидан дарак берувчи белги ва излар, қоятош тасвирлар, қабристонлар арманилар томонидан оёқости қилинди. Калбажар антик маданиятнинг бебаҳо дурдонасидир. Раённинг „Қоракўл“ ва „Залха кўллари“ соҳилларида, „Айичинқилли“ ва „Паричинқилли“ тоғларидаги қоялардаги тасвирлар 1968-йилдан ўрганила бошланган. 1976-йилда Калбажар қоя тасвирлари жойлашган ҳудуд яқинидан Озарбайжондаги илк яшаш маскани турар жой топилди. Унинг диаметри тахминан 20 метр бўлиб доиравий шаклга эга. Мураккаб тузилишга эга бўлган бу уйнинг деворлари (қалинлиги 2 метрга қадар) қоя парчаларидан ва сой тошларидан бунёд этилган. Бу яшаш масканидан ўша даврга оид, яъни милоддан аввалги 3 минг йилликка доир ашёлар, тош ва темирдан ясалган пичоқлар ва бошқалар топилган. Бу ердаги қоятошларга битилган тасвирлар бронза даврида яшаган одамларнинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаёти ҳақида кенг тасаввур беради.
Арманистон Қуролли Кучлари томонидан ишғол қилиниши
Калбажар 1993 йил 3 апрелда Арманистон қуролли кучлари томонидан ишғол қилинган.[10]

1993 йил 23 мартдан 3 апрелгача 10 кундан ортиқ давом этган шиддатли жангларда, 701-ҳарбий қисм, Калбажар кўнгиллилари ва вертолётлари 15 маротаба устун бўлган душман кучлари билан қамал остида жанг қилдилар, 450 дан ортиқ жангчиларни йўқотган ҳолда 60 минг калбажарлини эвакуасия қилишга муваффақ бўлдилар. Урушда ҳалок бўлган қаҳрамонларимиз Калбажар тупроғига дафн этилганлар.
Калбажар ишғолидан сўнг 3205 рақамли БМТ Хавфсизлик кенгашининг 822-сонли қарори қабул қилинди. Қарорда ишғол қилувчиларнинг Калбажар ва Озарбайжоннинг бошқа босиб олинган ҳудудларидан чиқиб кетиши дарҳол талаб қилинган. Аммо шундай бўлишига қарамасдан қарор бўйича ҳеч қандай мажбуриятлар бажарилмади.
Калбажар раёнининг аҳолиси Озарбайжон Республикасининг 56 раён ва шаҳрининг 707 та яшаш минтақасида қочқинликда ҳаёт кечирмоқда. Калбажар раёни ҳудудида қолган 13.000 та уй-жой, 37.852 гектар ўрмон талон-торож қилинган. БМТ ва АТАТнинг принсипларига зид ўлароқ 1999-йилдан Калюажар раёни ҳудудида арманларнинг турар-жойларда яшаш учун кўчиб келиши бошланди.
1993-йилги ҳисоб-китобларга кўра Калбажар иқтисодий жиҳатдан 703 миллиард 528 миллион рубл зарар кўрган. Ишғол натижасида Калбажардан 53.340 нафар одам чиқарилди, 511 нафар тинч аҳоли ўлдирилди, 321 нафари эса асирга олинди.
Озарбайжон Қуроли Кучлари томонидан озод этилиши
2020 йил 15 ноябр куни Калбажар тумани ишғолдан озод қилинди. Баёнотга кўра, 15 ноябрда топширишга қарор қилинган, аммо Арманистон томонининг Россия воситасида Озарбайжондан илтимосига биноан бу муддат 25 ноябрга қадар узайтирилди. Бунинг сабаби ҳудуд релефининг мураккаблиги, майдоннинг катталиги ва инсонпарварликдир.
Арманистон аҳолиси мағлубиятга рози бўла олмаган ҳолда минтақада Озарбайжонга қарши экологик террористик ҳаракатларни амалга оширди, бу эрдан чиқиб кетаётган арманлар ўрмонлар билан бир қаторда уйларини ҳам ёқиб юборишди.
Ниҳоят, 2020 йил 25 ноябрда имзоланган уч томонлама Декларацияга биноан Калбажар тумани ишғолдан озод қилинди, Озарбайжон Республикаси Қуролли Кучлари минтақага кириб, назоратни ўз қўлига олди.
Географик жойлашуви
Релефи тоғли. Муровтоғ (Гамиштоғ 3724 м, Буюк Ҳинолтоғ 3367 м), Шарқий Гўйча, Михтўкан,Қорабоғ тизмасининг ва Қорабоғ вулқон платосининг (Далитоғ 3616 м) бир қисми ҳисобланади. Юра, Табашир, Палеоген, Неоген, Антропогенин чўкма, вулконоген- чўкма ва вулқон жинслар кенг ёйилган.
Иқлими: Ҳудудининг баланд тоғли қисмида қиши қуруқ, совуқ ва тоғ тундра иқлими устунлик қилади. Январ ойида ўртача темпиратура −3 °C -дан −10 °C-га қадар, июлда 5 °C-дан 20 °C -ни ташкил қилади. Йиллик ёғин миқдори 700-900 мм.
Дарё ва кўллари: Тартар ўлкамизнинг энг катта дарёларидан бири бўлиб, унинг юқори оқим қисми (Левдарё, Тутқундарё), Бозордаё, Хачиндарё раён ҳудудидан бошланади. Катта ва Кичик Олакўллар, Залхакўл ва Сарсанг сув омбори раён ҳудудида жойлашган.
Тупроқ турлари: чимли, қаҳваранг ва қўнғир, тоғ-ўрмон тупроқ турлари кенг тарқалган.
Ўсимлик олами: Раённинг маркази ва шарқий қисмларида кичикбаргли ўрмонлар (эман, ёнғоқ), ўрмон-чўл ўрмонлари, баланд ва қисман ўрта тоғлик ҳудудларида эса муҳитга мос ўсимликлар кенг тарқалган.
Ҳайвонот олами: Раён ҳудудида тоғ эчкиси, қўнғир айиқ, чўл тўнғизи, дала, тоғ шароитида яшовчи қуш ва ҳайвонлар кенг учрайди.
Фойдали қазилмалари: олтин, симоб, қум, шағал, оҳак тоши, минерал сув ва бошқалар
Маъмурий-ҳудудий бирлиги
АзСтатнинг 2013- йилги берган маълумотларига қараганда, раён ҳудудида 147 та аҳоли пунктлари, жумладан, 1 шаҳар, 1 шаҳарча, 145 та қишлоқ жойлашган.[11] Улар орасида 46 та маъмурий ҳудудлар, жумладан, 1 та шаҳар, 1 та шаҳарча ва 44 та қишлоқ жойлари мавжуд. Калбажар республикадаги бешта минтақадан биридир (Қуба, Шеки, Исмойилли, Товуз ва Калбажар).[11]
АзСтат томонидан 2009 йил 13-22 апрел санасида аҳолини рўйхатга олиш ишларининг якунларига кўра, доимий рўйхатга олинганлар сони 80.769 нафардир.
Аҳолиси
Асосий мақолалар: Озарбайжон аҳолисининг рўйхатга олиниши (1999) ва Озарбайжон аҳолисининг рўйхатга олиниши (2009)
- Аҳолиси (2020): 77003 нафар.
- Аҳоли зичлиги (нафар / 1 км²) 39,66 нафар
- Шаҳар аҳолиси: 11 минг 766 нафар.
- Қишлоқ аҳолиси: 65 минг 237 нафар.
- Эркаклар сони: 38 минг 396 нафар
- Аёллар сони: 38 минг 607 нафар
- Майдони 3054 кв километр
- Қорабоғ муҳорабаси ногиронлари сони −75 нафар
- Шаҳид оилалари сони − 488 оила
- Мажбурий кўчкинлар сони — 66985 нафар
Аҳолиси 1 январ 2020 санасидаги маълуматга асосан 77.003 минг нафар, шу жумладан Боку шаҳрида13,6%, Ганжа шаҳрида 21,7%, Евлах раёнида 5%, Абшерон раёнида 5,4%, Барда раёнида 9,1%, Горанбўй раёнида 12%, Гўйгўл раёнида 7,7%, Тартар раёнида 5,4%, бошқа 46 шаҳар ва раёнда 20% ни ташкил қилган ҳолда вақтинча жойлашган.
2019-cу илин охиридан бошлаб ишғол остидаги Калбажар раёни ҳудудида ишғолчи давлат — Арманистон томонидан қайриқонуний яшаш маскани қурилишга бошлади.[12]
Этник таркиби
АзСтат томонидан 2009 йил 13-22 апрел санасида аҳолини рўйхатга олиш ишларининг якунларига кўра, доимий рўйхатга олинганлар сони 80.769 нафардир.
| Этник гуруҳлар | 1999 р.о.[13] | 2009 р.о.[14][15] | 2020 р.о. |
|---|---|---|---|
| Жами аҳоли | 66 211 | 80 769 | 77 003 |
| Озарбайжонлар | 55127 | 70 895 | 76 916 |
| Арманлар | 9 794 | 9 794 | |
| Курдлар | 1 248 | 38 | 41 |
| Руслар | 14 | 33 | 34 |
| Украинлар | 9 | - | 1 |
| Лезгинлар | 9 | - | 1 |
| Яҳудийлар | 4 | - | - |
| Татарлар | 3 | - | 3 |
| Бошқа | 3 | 9 | 7 |
Таниқли шахслари
- Шаҳлар Асгаров — профессор, ижтимоий-сиёсий ходим .
- Шаҳлар Шукуров — Озарбайжон Миллий Қаҳрамони.
- Сардор Сафаров — Озарбайжон Миллий Қаҳрамони.
- Юнус Нажафов — Озарбайжон Миллий Қаҳрамони.
İқтисодий характеристикасı

Қишлоқ ҳудудларида деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланади.
Калбажар раёни ҳудудида жойлашган Иссиқсув минерал сувлари ўзининг газ ва кимёий таркиби, юқори ҳарорати, катта табиий ресурсларга бойлиги билан ном қозонган. Унинг сувлари инсоннинг кўпгина хасталиклари учун даводир. Иссиқсув булоғИ устида 80-йилларда катта курорт ва минерал сув заводи бунёд этилган. Бу завод суткасига 800 минг сувни қадоқлаган.
Раённинг ушбу қисмида Умумиттифоқ аҳамиятига молик 1 ва 2 рақамли Иссиқсув санаторийлари фаолият кўрсатган. Бу ерда ҳар йили 50 минг киши даволанган ва ҳордиқ олган.
Калбажар туманида саноат аҳамиятига эга бўлган заҳираси 112,5 тоннани ташкил этган ва фойдаланилаётган Союдлу (Зод) ҳамда заҳиралари 13 тоннадан зиёд Оғуздаг ва Тутхун олтин конлари, 850 тоннадан иборат умумий саноат заҳиралари 3 та — Агятог, Левчай, Чорбулаг ва заҳираси 200 тоннадан зиёд Қамишли ва Аггая симоб конлари, заҳиралари 10941 минг кубометр бўлган ва қайроқтош ишлаб чиқаришга яроқли Килсели туф жинси кони, заҳиралари 1312 минг кубометр бўлган ва ғишт ишлаб чиқаришга яроқли Кешдек гил кони, заҳиралари 4473 минг кубометр бўлган ва энгил бетон қўшимчаси сифатида ишлатиладиган Кечелдаг перлит кони, 2,2 миллион кубометр заҳирага эга 2 та фасадга мос тош кони, 2540 минг куб метр заҳирага эга Чапли қум-шағал аралашмаси кони; чиройли безак учун яроқли 4 та мармар оникси (заҳираси 1756 тонна), нефроид (заҳираси 801 тонна) кони; 2337 тонна заҳирага эга бўлган 1 та обсидиан (туя кўзи) кони, 1067 минг куб метр заҳирага эга 1 та лиственит кони қолган.
Калбажарнинг дунёга машҳур минерал сув конлари (Юхари Истису, Ашаги Истису, Кешдек, Гарасу, Тутхун, Мозчай, Готурлусу) катта терапевтик ва балнеологик таъсирга эга (жами операцион заҳиралари кунига 3093 м3) манбалари ҳам ишғол остидаги ҳудудда қолганди. Муровдағ, Шаҳдағ, Гўйча, Мıхтўкəн, Қорабоғ тизмаси ва Қорабоğ ясси тоғлигининг бир қисми доирасида жойлашган Калбажарнинг энг баланд чўққилари — Гамиш тоғи (3724 м) ва Далидағ (3616 м). Ҳудудда юра, бўр, палеоген, неоген ва антропоген чўкинди, вулканик-чўкинди ва вулқон жинслари тарқалган.
Деҳқончиликда асосан чорвачилик ва деҳқончилик ривожланган.
Моддий-маданий мероси
Калбажарда албан даврига оид кўп тарихий обидалар бор. Булардан энг машҳури Худо ибодатхонаси мажмуасидир. Бу обида Калбажар раёнининг шарқида — раённинг 29 километрида жойлашган. „Худоданг“ деб номланган обида комплекси ВИ-ВИИ асрларда албан князи томонидан бунёд этилган бўлиб, ХВ асрда албан князлигининг бош ибодатхонаси вазифасини бажарган. Кейинчлалик бир неча бор таъмир этилиб, қўшимча қисмлар қурилган ва ниҳоят албан ҳукмдори Ҳасан Жалол томонидан янгитдан барпо этилган. Ҳасан Жалолнинг рафиқаси Мина Хотин шу ерда дафн этилган. Онаси Орху Хотин ва даврининг таниқли зиёлиси Мхитар Қошлар ҳам шу ерда қўйилган бўлиб, уларнинг хотирасига тош ёдгорликлар ўрнатилган. Усти гумбаз шаклида бўлган мажмуа ёғочдан қурилган. Бинонинг деворларида рангли бўёқлар билан ишланган турли шакл ва битиклар бор. Обиданинг қурилишида ишлатилган тошлар Тартар дарёсининг соҳилидан келтирилган. Калбажар раёнининг Ванг қишлоғи ҳудудида ҳам бошқа бир албан ибодатхонаси бор.
Калбажардаги бошқа қадим Албан обидалари қуйидагилардир: „Лочинқоя“, „Лев“, „Улуғхон“, „Қал’абўйни“, „Жомард“. Калбажарнинг Оқдабан қишлоғИ номи қадим албан қабиласининг номидан келиб чиққанлиги тахмин қилинади „Албан“ номининг Ағуан, Алуан, Ағван, Андан каби аталишида улардан бирининг номи Ағбан бўлиши мумкинлиги истисно этилмайди.
Калбажар раёнининг Ванг қишлоғИ ҳудудида албан ибодатхонаси, Чаракдар қишлоғида албан черкови, (Ҳасан Жамол черкови), Қанлıкенд ҳудудида Лўк қалъасı, Қарачанлı қишлоғида Улуғхон қалъасı, Тартар дарёсининг Булонıқ дарёси билан туташган жойда бунёд этилган албан черкови, ҚалъабўйнИ қишлоғидаги Қалъабўйни қалъасı, Жомард қишлоғидаҳи Жўмард қалъасı, Жамıшлı қишлогидаги Кешикчи қалъасı, Калбажар шаҳридаги масжид, Башлıбел қишлоғидаги масжид, Отақлı қишлоғидаги масжид, Союқбулоқ қишлоғида Тартар дарёси устидаги Тоғлıтош кўприги, Калбажар Тарих-ўлкашунослик музейи, Ошıқ Шамшир номидаҳи маданият уйи, Сайидли яйловидаги Сейид Асадуллоҳ зиёратгоҳи ишғол этилган зонада қолган бўлиб Арманистон Республикасı Қуролли Кучлари томонидан вайрон қилинган.
Калбажардаги қоятош тасвирлар Қобустандагı тош битиклар ва нақшли шакллар билан ўхшашдир. „Султон Ҳайдар“, „Қурбағалı дарё“, „Туршсув“, „Айчıнқıллı“, „Галинқоясı“, „Буюкдавагўзу“, „Сарчали“ ва бошқа ерлардаги қоятош тасвирлар фақат Калбажарнинг эмас, умуман Озарбайжон тупроғдаги қадимий инсон масканларидандир. Кустар шаклдаги, базалт тошга ўйиб чизилган расмлар, ов саҳналари, от ўйинлари, самовий жисмларнинг, ҳайвонлар ва бошқаларнинг суратлари акс эттирилган тош устунлар Калбажар тарихининг, маданиятининг қадимийлигини акс эттиради. Булардан бирида шундай тасвирга дуч келамиз: Бир инсон оёғининг бирини бир доиранинг, иккинчи оёғини бошқа бир доиранинг устига қўйиб юқорига боқиб турибди. Шундай тахмин қилиш мумкинки, инсон бир планетадан бошқа бир планетага учиш орзусида бўлган. İнсон оёғи қўйилган доиранинг бири Ерни, бошқа бири эса Ойни ифодалаши тахмин қилинади.
Тасвирлар
-
Лех минораси масофадан
-
Иссиқ сув
-
Калбажар туманининг тоғлари
-
Калбажар туманинидаги ғорлар
-
Лех минораси
-
Гаҳач минораси
-
Зод довонидан кўриниш
-
Қапаз тоғи
-
Тутқун чой
-
Ганжасар монастири
-
Худованг монастири
-
Буюк Арран монастири
-
Хотираванг монастири
-
Қизил монастири
-
Ҳаваптух монастири
-
Муқаддас Степанос черкови
-
Хоч шаҳзодалар саройи
-
Ханаберт қасри
Филателияда
Хорижий ўтишлар
| Викиомборда „Калбажар тумани“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Калбажарнинг расмий сайтı (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-07-14 санасида архивланган)
- Калбажар
- „Калбажарга виртуал саёҳат“
Адабиёт
- „Тема Азербайджана в средствах массовой информации Узбекистана“ Ўзбек ва рус тилларида.
- Олег Кузнесов. Қорабоғ конфликти: „афсоналари“ тўғрисида ҳақиқат. 2015. Ўзбек тилида.
- Ш. Саламов „Туркестан и Южний Кавказ ХИХ — ХХ вв. Дашнаки от Фергани до Карабаха“ (2015), Рус тилида.
- „Озарбайжонинг маданий мероси: Културноэ наследиэ Азербайджана“ (2016), Ўзбек ва рус тилларида.
- Тарих фанлари доктори, профессор Али Ҳасановнинг „Геосиёсат“ китоби (2016) — таржимон Бабахан Шарифов. Ўзбек тилида.
- Ш. Саламов „Карабах — война идей“ (2016), Рус тилида.
- Шухрат Саламов. „Ғоялар жанги“. ХИХ-ХХ а.. Туркистон ва Жанубий Кавказ. Т., — 2017. Ўзбек тилида.
- Абдували Сайбназаров. Человечност, уничтоженная в Ходжалинском геноциде. -Т., 2017. Ўзбек ва рус тилларида.
- Али Ҳасанов, Озарбайжонликларга қарши этник тозалаш ва миллий қирғин сиёсати. Хўжайли миллий қирғини / — Тошкент: „Истиқлол нури“, 2017. Ўзбек тилида.
- Документалний филм. „Дашнаки от Фергани до Карабаха“ (2016)
Манбалар
- ↑ [1]
- ↑ Резолюция Совета Безопасности ООН 853
- ↑ Резолюция Совета Безопасности ООН 884
- ↑ Резолюции Совета Безопасности ООН 1993 года
- ↑ Генерал’ная Ассамблея ООН Резолюция от 14 марта 2008 года № А/РЕС/62/243 Полозҳение на оккупированнйкҳ территориякҳ Азербайдзҳана
- ↑ „Президент Алиев: в урегулировании нагорно-карабахского конфликта поставлена точка“. 2021-йил 25-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-март.
- ↑ ҳттпс://апа.аз/аз/сияси_хеберлер/Эрмнистан-Азрбайcан-Президентинин-сртлрини-қбул-этди-в-цлим-олду-cолорредТCИЛИ-СРҲcолор-614481
- ↑ ҳттпс://оху.аз/wар/440855
- ↑ „архив нусхаси“. 2020-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-март.
- ↑ „Эҳтиятда олан полковник: "Дöйüşəн бриқаданı иşğал олунмуş раёна гöндəрмəк ҳəрби cинайəт иди"“. 2014-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 12-май.(Wайбаcк Мачине сайтида 2014-07-11 санасида архивланган)
- ↑ 11,0 11,1 Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедР2 - ↑ Азəрбайcан Хариcи İşлəр Назирлийи. „ХİН: Азəрбайcанıн иşğал олунмуş əразилəриндə Эрмəнистанıн қейри-қануни мəскунлаşдıрма сиясəти давам этдирилир“ (аз). АзəрТАc (2020-йил 15-август). Қаралди: 2020-йил 15-август.
- ↑ Популатион статистиcс оф Эастерн Эуропе: Азербаижан: Этҳниc cомпоситион: 1999 cенсус (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-09-19 санасида архивланган)
- ↑ Популатион статистиcс оф Эастерн Эуропе: Азербаижан: Этҳниc cомпоситион: 2009 cенсус (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-02-07 санасида архивланган)
- ↑ „Əҳалиси — Кəлбəcəр Раён İcра Ҳакимиййəти“. 2015-йил 29-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29 июн 2015..
- ↑ Озарбайжон Республикасининг Давлат Статистика Қўмитаси: Маъмурий ҳудудий бўлиниш таснифининг жорий версияси (30.05.2013 йил нашри (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-08-25 санасида архивланган) (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-08-25 санасида архивланган)): Калбажар раёни—60100001 (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-08-25 санасида архивланган) (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-08-25 санасида архивланган)