Калгари — Канаданинг ғарбий қисмидаги шаҳар. Алберта провинсиясида, Қояли тоғлар этагида. Аҳолиси 819,3 минг киши (1996). Транспорт йўллари тугуни. Мамлакатнинг муҳим саноат, савдо (г'алла ва чорва) маркази. Шаҳарнинг бунёдга келиши нефт саноатининг ўсиши билан боғлиқ. Нефтни қайта ишлаш, кимё, машинасозлик, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Университет бор. Қишки курорт. Калгарида 15-Қишки олимпиада ўйинлари (1988) бўлиб ўтган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил