Kalibr
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Калибр (араб, калибр — шакл) — 1) машинасозликда шкаласиз ўлчов асбоби; унинг ёрдамида буюмларнинг ўлчамлари, шакли ёки ўзаро жойлашиши ўлчанади. Бикр ва керакли ўлчамга ўрнатилган нормал (номинал ўлчамлар текшириладиган); чегаравий (энг катта ва энг кичик ўлчамлар текшириладиган), бир ва икки томонли хилларга бўлинади. Икки томонлама чегаравий тешикларни текширадиган пробкалар ва силиндрик деталларни текширадиган К.-асбоблар энг кенг тарқалган; 2) прокат ишлаб чиқаришда — туташувчи икки прокат валик орасида кесиб олиб ҳосил қилинган тирқиш; ундан керакли ўлчам ва шакл бериш учун қисиладиган металл ўтказилади. Ҳар бир профил учун валикларда бир неча К. қилинади. Тўғри тўртбурчак ёки думалоқ заготовкалар шу К.лардан бирин-кетин ўтказилганда зарур шаклни олади. Пластиклиги кам бўлган пўлатларни калибрлаш учун улар қиздириб чўзилади; 3)ўқ отувчи қуролларда стволи ҳамда снаряд (мина, ўқ)нинг диаметри; қуролнинг кучини аниқловчи асосий қийматлардан бири. Ўқ отувчи куролларнинг К.и чизиқли бирликларда: дюймлар, линиялар (0,1 дюйм), миллиметрларда ўлчанади. Артиллерияда К. ствол узунлигининг канал диаметрига нисбати билан ўлчашда ҳам қўлланади. К. силлиқ стволли қуролларда ички диаметри, ўйилган стволли қуролларда қарама-қарши ўйиқларнинг оралиғи бўйича, снарядда кўндаланг кесим бўйича аниқланади. Силлиқ стволли ов милтиқларида эса К. ствол каналига қатор жойлаштирилган, оғирлиги 400 г бўлган юмалоқ қўрғошин ўқлар сонига қараб аниқланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |