Kaliforniy
Калифорний (Cалифорниум), Cф -Менделеев даврий системасининг ИИИ гуруҳига мансуб сунъий радиоактив кимёвий элемент. АҚСҲ Калифорний университети ва штати номига қўйилган. Тартиб рақами 98; актиноидларга киради, Калифорнийни 1950-йилда америкалик олимлар Калифорний Томпсон, Калифорний Стрит, Калифорний Гиорсо ва Калифорний Сиборглар олган. Баркарор изотоплари йўқ. Улар ўта оғир, углерод, азот ва кислород атомлари билан ядро реакторларида синтез қилинган. Масса сони 240—256 га тенг бўлган 17 изотопи маълум: 244Cф (Т1/2=25 соат), 245Cф (Т =45 соат), 246Cф(Т =35,7 соат), 248Cф(Тл/2=250 кун) ва б., ярим парчаланиш даври кўпроқ бўлган изотоплари: 249Cф(Т =352-йил), 251Cф(Т|/2=900-йил) ва 252Cф(Т|/2=264-йил). Калифорнийнинг оксидланиш даражаси +2, +3, турғунроғиники +4; Полинг бўйича электр манфийлиги 1,2.
Калифорний ўта учувчан металл. Икки шакл ўзгаришига эга; 600° дан паст температурада гексогонал панжарали турғун а-шаклда бўлиб, 600—725°да кубсМВимон панжарали турғун шаклга ўтади. Суюқланиш температураси 900°, қайнаш температураси 1227°. Кимёвий хоссаларига кўра, Калифорний лантаноидларга ухшайди. 1450° да водород оқимида қиздирилганда кубсимон моноклин Cф2О3 шаклга ўтади.
Ядро реакторларида Пу, Ам ёки Cм ларни узоқ муддат кучли нейтронлар билан нурлаш натижасида Калифорний изотоплари олинади. Калифорнийнинг масса сони 249—254 бўлган аралашмасида, одатда, 60—90% гача 252Cф бўлади. Термоядровий портлаш натижасида ҳосил қилинган Калифорний 25лCф ва 252Cф изотопларига анчагина бой. Эски 249Вг препаратидан ўта соф 249Cф ажратиб олинади. Калифорнийнинг енгил (нейтрони камчил) изотопларини, одатда, а-заррачалар билан нурлантириб ёки оғир ионлар ядро реаксияларида, мас, Тҳ, ионини кислород ёки уран билан бомбардимон қилиб олинади. Калифорний изотопларини экстраксия, ион алмашинув ва экстраксия-хроматография усуллари билан ажратиб олинади. Калифорний метали унинг оксидлари ёки лантаноидларини литий фторид билан қайтариб олинади. 1г Калифорний олиш учун 10 кг 239Ри сарфланади. 252Cф активацион анализда, дефектоскопия, нейтрон каретажида, нефт қидиришда, тиббиётда ва б. соҳаларда қўлланади. Калифорний ва унинг бирикмалари ўга заҳарли.[1]
Манбалар
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |