Kalimba
Калимба — Африканинг ламеллафон ёки чертиб чалинадиган тилли идиофон синфига мансуб зарбли чолғу асбоби. Марказий ва Жанубий Африкада ҳамда Мадагаскар оролида тарқалган.[1]
Африка халқлари уни миллий чолғу асбоби деб билишади ва маданият ҳамда этносда доимий равишда ишлатади. Маҳаллий Африка лаҳжасидан таржима қилинганда чолғу асбобининг номи „кичик мусиқа“ маъносини англатади[2].
Тарихи

Америка Европа томонидан мустамлака қилинган даврда калимба қора танли қуллар билан Кубага олиб келинган ва у ерда ҳозир ҳам мавжуд.
Америкалик этник мусиқа тадқиқотчиси Хю Трейси уни ҳайратга солган калимбани биринчи марта 1924-йилда „қора қитъага“ сафари чоғида эшитган. Ҳугҳ Трейси ўз ватанига қайтгач ҳақиқий чолғу асбоблари ишлаб чиқарадиган завод очади[2]. Трейси ўғиллари ҳамон Хюнинг ишини давом эттирмоқда ва ўзларининг оилавий устахонасида ҳанузгача қўлбола калимба ясашади[2].
Умумий тавсифи
Калимба, маримба, санза, мбира, ликембе, тимбила ва бошқалар ламмелофонларнинг турларидир. Бундай асбоблар „Африка қўл пианиноси“ деб аталади. Калимба анъанавий маросимларда ва профессионал созандалар томонидан, асосан, жўр бўлувчи чолғу асбоби сифатида ишлатилади. Алоҳида товуш ёки аккордлар билан ўйналади. Катта калимбалар Африка мусиқасининг жонли бас ритмларига ўзига хос паст шовқин беради, кичиклари эса мусиқий қутичага ўхшаб мутлақо соф, мўрт овоз чиқаради.
Тузилиши
Резонатор корпусида (у турли хил шаклларда бўлиши мумкин) ёғоч, бамбук ёки металлдан ясалган ҳамда товуш манбаи бўлиб хизмат қиладиган тахтачалар қатори ёки бир нечта қаторлари мавжуд. Энг оддий намуналар текис шаклда бўлса, мураккабларида тошбақа косачаси, ўйилган ёғоч, ичи бўш қовоқ ва бошқалардан ясалган бўшлиқ резонатори мавжуд. Резонатор тахтасига тилчалар бириктирилади (4-30). Юқори остона тилчаларнинг жарангдорлигини чеклайди. Калимба чалинганида (тик турганда, юрганда, ўтирганда) қўлларнинг кафтлари билан тўғри бурчак остида эгик ҳолда, ён томонларга маҳкам босилади ёки тизза устида ушлаб, иккала қўлнинг бош ва кўрсаткич бармоқлари билан чертилади ва тилчаларнинг эркин (юқори) учларини қўйиб юбориб, уларни тебранишга келтиради. Калимбалар турли ўлчамларда бўлади; корпус узунлиги 100–350 мм, эни 3–5 мм тилчалар узунлиги 30–100 мм. Калимба оҳанг қатори тилчалар сонига боғлиқ.
Қизиқ жиҳати шундаки, думалоқ тешикли корпус резонатор вазифасини бажаради. У ёғочдан бутун ёки ичи бўш тарзда ҳамда қуритилган қовоқ ёки тошбақа косачасидан ясалиши мумкин[2].
Турли халқлар калимбасининг товуш қаторларига мисоллар
- бакве (Конго): а1, ф1, д1, c1, э1, г1, ҳ1;
- лемба (Жанубий Африка): б1, г1, ф1, г, c1, ҳ, д1, c2;
- бакwена (Жанубий Африка): б, ас, ф1, ф, э1, эс, c1, Ҳ, д1, дес, гес1, гес, б.
Манбалар
Адабиётлар
- Ламеллафони // Болшая российская энсиклопедия. Том 16. — М., 2010. — С. 639.
- „Ламеллафоны“, Музыкальные инструменты : энциклопедия. М.: Дека-ВС, 2008 — 330—331-бет.
| Викиомборда „Калимба“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |