Калининград (русча: Калинингра́д; 1946-йил 4-июлгача Кенигсберг – олмонча: Кöнигсберг ) – Россия Федерациясидаги шаҳар, Калининград вилояти маркази. Михаил Калинин номига қўйилган. Преголя дарёсининг ҳар икки соҳилида. Болтиқ денгизи бўйидаги музламайдиган Балтийск порт шаҳри билан чуқур канал орқали боғланган. Темир йўл тугуни. Аҳолиси 413 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Балиқ овлаш ва транспорт флоти базаси. Машинасозлик ва металлсозлик (кема тузатиш, вагонсозлик, „Электросварка“, автоагрегат заводлари бор, балиқни қайта ишлаш жиҳозлари ишлаб чикарилади), селлюлоза-қоғоз, озиқ-овқат (шу жумладан, балиқни қайта ишлаш), енгил саноат корхоналари бор. 3 олий ўқув юрти (шу жумладан, университет), 2 театр, тарих-ўлкашунослик музейи, каҳрабо музейи мавжуд. Шаҳар яқинида денгиз бўйи иқлим курортлари жойлашган.

Калининград

Калининград
Kaliningrad manzaralari
Калининград манзаралари
Шаҳар
{{{rasmiy_nomi}}}ning bayrogʻi
Байроқ
{{{rasmiy_nomi}}}ning rasmiy gerbi
Герб
54°43′0″Н 20°30′0″Э / 54.71667°Н 20.50000°Э / 54.71667; 20.50000
Мамлакат Россия
вилоят Калининград вилояти
Ҳукумат
 • Мер А.Г. Ярошук
Асос солинган 1255-йил
Аввалги номлари

1255-йилгача Тувангсте, 1946-йилгача Кёнигсберг

1991-йилгача "Куйбишев"
Майдон 2,247 км2 (868 кв ми)
Маркази баландлиги 100 м
Иқлим тури ўртача-континентал
Аҳолиси
 (2013)
↗ 1,171,598 киши
Миллий таркиб Руслар — 87,4 %
украинлар — 4,0 %
белоруслар — 3,8 %
арманлар — 0,7 %
татарлар — 0,5 %
литлар — 0,5 %
олмонлар — 0,4 %
поляклар — 0,3 %
бошқалар — 2,4 %
[3]
Вақт минтақаси УТCУТC +2
Телефон коди 4012
Почта индекс(лар)и 236ХХХ
Автомобил коди 39
Kaliningrad xaritada
Kaliningrad
Калининград
Kaliningrad xaritada
Kaliningrad
Калининград

Калинградга 1255-йил қалъа сифатида асос солинган. 1525—1618-йилларда Пруссия герсоглиги пойтахти. 1701-йилдан Пруссия қироллиги таркибидаги мустаҳкам қалъа. 1758–1762-йилларда Шарқий Пруссиянинг рус генерал-губернаторлиги маркази. 1871-йилда Германия таркибига кирди. Кенигсберг 1945-йил апрел бошида шўролар армияси томонидан шафқациз бомбардимон қилиниши натижасида шаҳарда тарихий меъморий ёдгорликлар сақланмаган. Аҳолиси эса бутунлай кўчириб юборилган. 1945-йил Поцдам конференсияси карорига асосан, Кенигсберг атроф ҳудудлари билан бирга собиқ Иттифоқ таркибига ўтди. К. Калининград вилояти таркибида алоҳида иқтисодий раён мақомини олган.[5]

Манбалар

  1. ↑ В сентябре 2009 года Балтийский и Октябрьский районы ликвидируются.
  2. ↑ „«Калининград: образы будущего. Градостроительное развитие центральной части города»“. 2013-йил 10-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 8-феврал. (WебCите сайтида 2013-02-10 санасида архивланган)
  3. ↑ Итоги::Калининградстат, 2016-03-05да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2014-07-16
  4. ↑ ҳттп://им.коммерсант.ру/ИССУЭС.ПҲОТО/ОГОНИОК/2012/034/огcйҳжк2.жпг
  5. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил