Калит – беш қаторли нота ёзувининг бирортасига қўйиладиган махсус белги. Калит айнан шу чизиқда жойлашган нота номи ва баландлигини, айни пайтда барча чизиқдаги ноталарда ифодаланган товушлар баландлигини белгилайди. Замонавий нота ёзувида, асосан, сол ёки скрипка калити, фа ёки бас калити, баъзида до ёки алт калити, тенор калитлар қўлланади[1].

Сол калити

Фа калити

До калити

Алт калити

Алт калити – до калити тизимига мансуб мусиқий калит бўлиб, бунда биринчи октавадаги до (c1) нота йўлининг 3-чизиғига тўғри келади. Бу калитда камонча билан чалинадиган чолғу асбоблари, жумладан алт, алт-ғижжак ва шунга ўхшаш бошқа чолғулар учун ноталар ёзилади[2][3].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Калит (мусиқа)“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (К-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
  2. ↑ И. А. Акбаров. Музика луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987. 
  3. ↑ И. А. Акбаров. Мусиқа луғати. Тошкент: Ўқитувчи нашриёти, 1997 — 384-бет. ИСБН 5-645-02422-2.