Kaliy sulfat
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Калий сулфат, К2СО4 – калийли ўғит, сулфат кислота (Ҳ2СО4) нинг калийли тузи. Сарғиш тусда товланадиган кристалл, сочилувчан оқ кукун, намиқмайди, муштланиб қолмайди, сувда яхши эрийди. Ўғит сифатида ишлатиладиган техник ҳолдаги К.с. таркибида 48—52% калий оксид (К2О) бор. Глазерит (3К2СО4 • На2СО4), каинит(К2СО4- МгCл2- 6Н2О) ва шенит (К2СО4 • МгСО2 • 6Н2О) каби таркибида кўп минерали бўлган калийли рудаларни комплекс ҳолда қайта ишлаб олинади. Хлор билан шўрланган тупроқлар учун энг самарали ўғит ҳисобланади. Тупрокдан кўп миқдорда олтингугурт олувчи дуккаклилар (беда) ва карамгулдошлар (карам, турнепс, хантал ва б.) ҳосилдорлигига К.с. таркибидаги сулфат иони яхши таъсир қилади. Самарадорлигига кўра калий хлориддан қолишмайди. Ғўза ва б. экинлар экиладиган далаларда кузги шудгорлашда асосий ўғит сифатида, шунингдек, ғўзанинг шоналаш – кўсак тугиш фазасида озиқ сифатида берилади. К.с. калий хлорид миқдорида қўлланади.[1]калий ўсимликларда оқсил ҳосил қилиш учун аҳамятга эга. Оқсил ҳосил қилиш учун азот керак, азот хлорофиллга, нуклеин кислотасига, фосфорит ва бошқа органик азотли моддаларга зарур. Калий унсури ҳам зарур ҳисобланади. Донда 0,5% , сомонда 0,8-1,5% калий бўлади. Калий оқсилни синтезлашда қатнашади. Карбон сувларини ҳосил бўлишида калий иштирок этади. Калийнинг ёрдами билан хлорофилл, каротин, ксантофил миқдори ошади. Калий ўсимлик томонидан азот ва фосфорни ўзлаштиришни яхшилайди, илдиз қисмини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатиб турли хилдаги замбуруғ касалликларига ҳамда қургоқчиликка ва паст хароратга чидамлилигиги оширади. Ғўзага калий этиш маганда тола ва чигит сифати пасаяди, ҳосил камаяди. Манба(Ўсимликшунослик [Матн] : дарслик / Х. А. Идрисов, С. М. Назарова. – Бухоро : Садриддин Салим Бухорий, 2023. – 292 б.).
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |