Калий хлорид, КС1 - хлорид кислота (НС1) тузи, асосий калийли ўғит; Калийнинг табиий тузларидан бўлган силвинит минерали таркибидаги КС1 тузларини кристаллизациялаш ёки флотация усулида олинади. Кристаллизация усулида олинган ўғит (маркаси "К") оқ ёки кулранг кристалл модда, таркибида 62—65% К2О бор; флотация усулида олинган ўғит (маркаси "Ф") пуштиқизғиш рангли, таркибида 54— 60% К2О бор, миқдорда (озиқ модда ҳисобида) К.х. солинади. Шўр тупроқли ерларга К.х.ни эҳтиёт бўлиб солиш керак, чунки у тупроқда ўсимлик учун зарарли хлор миқдорининг кўпайиб кетишига сабаб бўлиши мумкин. К.х. гигроскопик бўлганлигидан уни сақлаш қоидаларига риоя қилиш талаб этилади. К.х.ни баландлиги 1,5 м дан 2,5 м гача уюм ҳолида ёки крпларда сақлаш мумкин.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил